26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўрдабоши туманида – янги ҳоким

Кеча вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Ўрдабоши тумани фаолларига ҚР Президенти Маъмурияти ва туман маслаҳати розилиги билан тайинланган янги ҳокимни таништирди.

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг фармойишига кўра, Рашид Усипханули  ҚАЙИПЖАНОВ  Ўрдабоши тумани ҳокими этиб тайинланди.

Янги ҳокимни таништириш чоғида минтақа раҳбари Р. Қайипжановнинг ишига муваффақият тилаб, Ўрдабоши туманининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини кўтаришда Элбоши топшириқларини муддатида ва самарали бажариб, билдирилган ишончни оқлашига ишонч билдирди. Шунингдек, туман иқтисодиётини ривожлантириш учун сармоя жалб этишни, янги иш ўринларини кўплаб очишни топширди. Минтақа раҳбари туманнинг ривожига муносиб ҳисса қўшган собиқ ҳоким Алмасбек Мамитбековга миннатдорчилик билдирди.

Ўрдабоши туманида вилоятимиздаги йирик индустриявий ҳудуд билан корхоналар жойлашган. Шунингдек, туманни “Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа” автомагистрали кесиб ўтади. Темирйўл қатнови ҳам йўлга қўйилган. Мана шу имкониятлардан фойдаланиб, минтақанинг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини яхшилаш мумкин. Шунингдек, туманда инфратузилма-коммунал  – сув, электр қуввати, йўл масалалари ҳал этилмаган аҳоли манзиллари етарли. Янги раҳбарга халқаро йўл бўйида хизмат кўрсатиш мажмуаларини қуриб, даромадни ошириб, сайёҳлик йўналишидаги иншоотларни замонавий кўринишда ривожлантириш юкланмоқда. Бундан ташқари тумандаги таълим, қишлоқ хўжалиги соҳаларини яхшилашни топшираман, – деди Ж. Туймебаев.

Рашид Усипханули ҚАЙИПЖАНОВ 1970 йил 2 январь куни туғилган. Олий маълумотли, ихтисоси – муҳандис-механик. Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат бошқарув академиясининг Давлат сиёсати миллий мактаби битирувчиси, ижтимоий фанлар магистри.

Меҳнат фаолиятини 1986 йили Жанубий Қозоғистон вилояти Сариоғоч туманидаги Тельман номли колхозда ишчи бўлиб бошлаган.

1992-2011 йиллари “USKAX-IMEX” корхонасида менежер, “Астана” ҳиссадорлик жамиятининг автотранспорт мутахассиси вазифаларида ишлаган. “Ақжар” ишлаб чиқариш ширкати аъзоси, “Еңбек” ширкат хўжалиги раисининг ўринбосари, Сариоғоч туман Ақжар қишлоқ округи ҳокими лавозимларида фаолият юритган.

2011 йилнинг январь ойидан Жанубий Қозоғистон вилоят Сариоғоч тумани ҳокимининг ўринбосари бўлган.

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2017-08-04, 17:29
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.