26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Эътиқодни либос белгиламайди
Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаев бир гуруҳ дин пешволари билан учрашди. Унда ҚР Президенти девони раҳбари ўринбосари М. Тажин, Дин ва фуқаролик жамияти вазири Н. Ермекбаев, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раҳбари, Қозоғистон Бош муфтиси Е. Маямеров, имомлар Қ. Дуйсенбай, Н. Есмағанбет, А. Керимбек, Т. Ўспанлар қатнашишди. Элбоши дин-эътиқоднинг Қозоғистон халқи ҳаётидаги ўзига хос ўрни ва диний муносабатларни давлат томонидан созлашга оид тадбирларга алоҳида тўхталди. Бу масалага давлат жиддий эътибор бермоқда, – деди Н. Назарбаев. – Муаммоларни таҳлил қилиш ва бу соҳада қўллов кўрсатиш учун махсус вазирлик тузилган. Яқинда мен маънавий янгиланиш, тарихий меросимиз – маънавий хазинамизни бойитиш заруриати ҳақида мақола ёздим. Ватанпарварлик, мамлакат ичи ва минтақадаги тинчлик-барқарорлик – бизнинг келажагимизни таъминлайди. Бунга эришиш учун биргаликда ишлашимиз зарур. Давлат раҳбари рақамли технологиялар даврида ҳам Қозоғистон ўз миллий қадриятлари, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиши зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у бузғунчи диний оқимларга қарши курашиш зарурлигига назар қаратди. – Даласи кенг, табиий бойликлари мўл Қозоғистонга ғаразли нигоҳ билан қараётганлар бор, – деди Элбоши. – Улар жамиятимизда низо чиқаришга интилишмоқда. Ташқаридан таъсир кўрсатиш усулларидан бири – бизга ёт бўлган диний таълимотларни киритишдир. Биз давлатчилигимизга хавф солиши мумкин бўлган ҳолатларга қарши курашишимиз лозим. Бугунги кунда 3800 имом ишлаб турибди. Уларнинг ярмидан ортиғи диний саводхонлик курсларидан ўтди. Аммо бу етарли эмас, биз бу соҳада хизмат қилаётган имомлар ва мутахассисларнинг билимини оширишимиз зарур. Элбоши эътиқод хусусида ҳам фикрини билдирди: – Мусулмоннинг эътиқоди кийимига қараб белгиланмайди, унинг ўзгачалиги юрагида. Қалбида меҳр-мурувват бўлган инсондагина имон мавжуд. Биз ривожланган оламга пешвоз чиққанча, фан ва билимларни эгаллашимиз зарур. Мусулмонлар XVII асргача илмда пешқадам бўлишган, файласуфлар, олимлар, шифокор ва ёзувчилар чиққан. Аммо бугунги кунда ушбу масалаларда ўрнимизни бой бердик. Айни пайтда фуқароларимиз турли маълумотларни интернетдан олишмоқда. Шу йўл билан ноанъанавий оқимлар билан танишишмоқда. Биз ҳам ғанимларга қарши курашда рақамли технологиялардан фойдаланишимиз керак. Зарурат туғилса, давлат ҚМДБни қўллашга тайёр. Учрашув иштирокчилари ҳам кўтарилган масалалар бўйича ўз фикрларини билдирдилар.
, 2017-04-24, 14:20
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.