26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сайрам туманига янги ҳоким тайинланди

Кеча Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Сайрам тумани фаолларига ҚР Президенти Маъмурияти ва туман маслаҳати розилиги билан тайинланган янги ҳокимни таништирди.

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг фармойишига кўра, Бақтияр Сапарули МАМАЕВ Сайрам тумани ҳокими этиб тайинланди.

Ҳокимни таништириш чоғида минтақа раҳбари Б. Мамаевнинг фаолиятига муваффақият тилаб, Сайрам тумани аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш йўлида Элбоши белгилаган вазифаларни самарали ва ўз вақтида бажаришни топширди. Туманнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган собиқ ҳоким Самат Сапарбаевга миннатдорчилик билдирди.

Сайрам Шимкент шаҳрига қўшни туман. Унинг иқтисодий аҳволини яхшилаш учун кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши керак. Бунда сармоядорлар ва маҳаллий ишбилармонларга қулай шароитлар яратиб бериш катта аҳамият касб этади. Шунингдек, туманнинг меъморий-инфратузилмавий ривожланишига кўнгил бўлиш зарур. Тумандаги муҳим масалалардан яна бири – ер участкалари. Ҳудудда ер участкаларини ноқонуний эгаллаб олганлар кўп. Бу масалани республика қонунларига мувофиқ, узил-кесил ҳал этишни топшираман, – деди Жансейит Қансейитули.

Бақтияр Сапарули МАМАЕВ 1969 йил 1 июнда туғилган. Олий маълумотли, меҳнат ва умумий техника фанлари ўқитувчиси, ҳуқуқшунос, транспорт бакалаври.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Жанубий Қозоғистон вилоят Қазиғурт туман Қизилқия қишлоқ кенгашининг котиби бўлиб бошлаган. 

1997-2012 йиллар оралиғида Қазиғурт тумани ҳокими девони умумий бўлимининг бош мутахассиси, ҳудудни ривожлантириш ва кадрлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси, Қизилқия қишлоқ округи ҳокими, “Қазиғуртсу” корхонаси директори, Қазиғурт туман «Таза су»”давлат коммунал корхонаси директори, Қазиғурт туман уй-жой коммунал хўжалиги, йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бўлими раҳбари лавозимларида меҳнат қилган.

2012 йилнинг март ойидан Жанубий Қозоғистон вилоят Қазиғурт тумани ҳокимининг ўринбосари вазифасини адо этган.  

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2017-08-04, 17:31
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.