26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Астана” плэй-офда

Ушбу ҳафтада пойтахтнинг “Астана” жамоаси чемпионлар лигасидаги жавоб учрашувини ўтказди. 2 август куни ҳамюртларимиз “Легия” меҳмони бўлишди. 

“Астана Арена”да ўтган дастлабки учрашувда футболчиларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқиш имкониятини оширган эди.

Жавоб учрашувида ҳамюртларимиз жуда эҳтиёткорлик билан ўйнади. Чунки кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам жамоамизнинг кейинги босқичга чиқишига тўсқинлик қилолмас эди.

Учрашувда хавфли вазиятлар деярли кам бўлди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 

“Астана” ҳимоячилари иккинчи бўлимда ҳам эҳтиёткорона ўйин намойиш этишди, лекин учрашувнинг 76-дақиқасида “Легия” футболчиси Якуб Червиньски ҳисобни очди. Кейинги босқичга чиқиш учун рақибларга яна бир гол керак эди. Лекин ҳамюртларимиз бунга имконият беришмади ва ўйин 1:0 ҳисобида, майдон эгалари ғалабаси билан тугади. 

Шу тариқа жамоамиз икки ўйин натижасига кўра ҳал қилувчи босқичга ўтди.

Олға, “Астана”! 

 

 

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2017-08-04, 19:01 701
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.