26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Қазақ Елі» мукофотланди

Астана шаҳрида ўтган ХІІІ Халқаро «Еуразия» кинофестивали доирасида ўтган «Бес құрлық»  болалар фестивалида вилоятимизнинг «САҚ» киностудияси ҳам фаол иштирок этди. Ижодий жамоанинг «Қазақ Елі» тўламетражли анимацион фильми фестивалнинг «Энг яхши сценарий» номинацияси бўйича ғолиб бўлди. 

Канн, Берлин, Венеция фестиваллари даражасидаги фестиваль сифатида тан олинган мазкур тадбир Марказий Осиёдаги етакчи киноанжуманлардан ҳисобланади.

Тантанали тадбирда «Қазақ елі» анимацион фильм режиссери, вилоят маданият бошқармаси «Оңтүстікфильм» ДКК директори, «САҚ» киностудияси сценарийчиси, режиссер Батирхан Дәуренбековга кинофестивалда фаол иштироки, болалар киносини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши жамғармасининг махсус мукофоти ва «Алғыс хат»и  топширилди.      

Фестиваль дастурида Қозоғистон, Франция, Нидерландия, Хитой ва бошқа мамлакатлар ижодий жамоаларининг фильмлари намойиш қилинди. «Бес құрлық»  болалар кинофестивалининг очилиш тантаналарида «Оскар», «Олтин глобус» каби кино санъатининг салмоқли мукофотлари соҳиби, америкалик актер, продюсер, кинорежиссёр Николас Кейдж иштирок этди.

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-08-04, 19:05 642
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.