26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Инсофини берсин

Одатда у ёки бу матбуотда  турли мавзуларда чоп этилган мақолаларга акс-садо ёзиш касб эмас албатта. Аммо муштарийларнинг фикр-мулоҳазаларини билиш фойдадан холи бўлмайди. Бу борада севимли газетамиз “Жанубий Қозоғистон”нинг 2017 йил 1 август сонида эълон қилинган Алишер Ғофуржон ўғли қаламига мансуб “Ўпишиб кўришиш ҳаромми, ё ҳалол” мақоласини ўқиб, унинг мазмун-моҳияти билан танишиб чиққач, муаллифнинг долзарб мавзуга қўл урганидан беҳад хурсанд бўлдим. Сабаби, шу кунларгача чет эл маданиятига тақлид қилиб, ўзимизнинг оддий бир мусулмончилик удум ва урф-одатларимиздан четга чиқиб кетаётганимизни англаб етдик. 

Муаллиф аниқ мисол ва далиллар билан, ҳам замонавий маданият диний тушунчалар орқали юқоридаги мавзуни очиқ-ойдин ёритиб, сиз ва бизга оддий тилда тушунтириб беришга ҳаракат қилган ва бунга эришган, десак ҳам бўлади. Албатта, ҳар биримиз инсонлар кўнглига яқин бориб, уларга бўлган меҳримиз, эътиборимизни турлича усулда баён қилишга ҳаракат қиламиз. Улар орасида, ўпишиб кўришиш кенг тус олган десак муболаға бўлмайди. Азизлар! “Ҳамма нарсанинг ҳам ози ширин” деган мақол бор. Бу борада  муаллиф ёзганидай меъёрдан чиқиб кетилаётганга ўхшайди, чамамда. Узоққа бормай кундалик ҳаётимизда тез-тез учраб турадиган  мисолларга эътибор қаратайлик. Айтайлик, мактаб ўқувчилари(айниқса қизларимиз)нинг эрталаб синфдошлари билан  бирма-бир ўпишиб кўришиши, гўё бир-бирларини ойлаб, йиллаб кўришмагандай ёки тўй-ҳашамларда тўда-тўда одамларнинг бир-бирлари билан ўпишиб кўришишлари ва шунга ўхшаш жуда кўп мусулмончилик одобига ёт жиҳатларнинг гувоҳи бўлиб қолганмиз. Аниқроғи, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаётганимизни ҳам сезмай қоламиз. 

Тўғри, бобо-момоларимизнинг набираларини, кичкинтойларни севиб, пешанасидан, чаккасидан меҳр билан, уларга умр, келажак тилаб ўпишлари яхши. Ахир, уларнинг панд-насиҳатлари, берган меҳри ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмаслигини барчамиз яхши биламизку. 

Келинглар, азизлар, тўғрироғи, катталар, сиз ва бизнинг шахсий ибратимиз ёшларимизга ўрнак бўлсин, илойим барчаларига  Яратганнинг ўзи  инсоф берсин. Бундай жирканч одатлардан воз кечайлик! Бу мавзу яна давом этади, деб ўйлаймиз. 

 

 

И. ТОЖИБОЕВ. Сайрам даҳаси, 2017-08-04, 19:06
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.