26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Орзулар қанотида

Шу кунларда Астана шаҳ­рида ўтаётган ЭКСПО-2017 кўргазмасига деярли барча ша­ҳар, туман, қишлоқлардан мак­таб ўқувчилари, талабалар, ўқитувчилар боришмоқда. Яқинда шаҳримиздаги 53-сонли Ҳамза номли ўрта мактабнинг  кам таъминланган, серфарзанд оилаларда тарбияланаётган ва иқтидорли 17 нафар ўқувчиси ҳам катта таассуротлар билан қайтишди. 

Мактаб директорининг ўринбо­сар­лари Бўлат Кентаев, Ҳадя Мирҳа­ки­мова ҳамда педагог-ташкилотчи Рўза Ибрагимоваларнинг саъй ҳаракатлари  ва “Жаңа талап” сайёҳлик фирмасининг ташаббуси билан кўргазмани томо­ша қилиб қайтган ўқувчилардан “Жалын” ўзини-ўзи бошқариш уюшма­сининг ҳуқуқ вазири Асем Жубай ва  Гавҳар Абдикаримовалар сайёҳат давомида олган таассуротларини  ўртоқлашдилар.

– Ёшларга мана шундай имконият яратиб бераётган Элбошимизга миннатдорчилик билдирамиз. Кела­жакда биз ҳам Ватанимизни севишга, ардоқлашга имкони борича эл корига камарбаста бўлишга ҳара­кат қи­ламиз. Астана шаҳрига бориб, ЭКСПО-2017 кўргазмасида иштирок этиш ҳар бир боланинг орзуси. У ердаги гўзал табиат, салқин ҳаво, кўзни қамаштирувчи томошагоҳлар, ранг-баранг павильонлар кишини ўзига жалб этади. 

Уларнинг ҳар бирига кириб олам-олам таассуротлар ол­дик. Гўё хорижнинг барча ша­ҳарларига сайёҳат қилгандек бўлдик. Хорижлик меҳмонларнинг маданияти, урф-одатлари ва анъаналари билан яқиндан танишдик. Элбошимизнинг ривожланган 30 давлат қаторига қўшилиш учун олиб боаётган доно сиёсатини қўллаб, биз ҳам келажакда бирон касб эгаси бў­лишга ҳаракат қиламиз, – дейди А. Жубай.

Айтганча, Асем Қажи­мухан қизи Астана шаҳридаги Тинчлик ва тотувлик саройида ЮНИСЕФ ташаббуси билан ўтказиладиган тадбирда иштирок этади.

 

 

2017-08-04, 19:08 731
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.