26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўксима, жигарим...

Вилоятда “Мактабга йўл” умумреспублика хайрия акцияси бошланди

Жанубий Қозоғистонда ҚР Таълим ва фан вазирлигининг ташаббуси билан “Мактабга йўл” анъанавий умумреспублика хайрия акцияси бошланди. Мазкур тадбир жорий йилда “Менинг танловим  – болаларга ёрдам кўрсатиш” шиори остида ўтади. 

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида уюштири­ладиган тадбирнинг мақсади – кам таъминланган ҳамда кўп болали оилаларда тарбияланаётган етим ва ота-она ғамхўрлигисиз қолган болаларга янги ўқув йилига тайёрланишда ёрдам бериш.

Умумреспублика “Мактабга йўл” акциясида барча даражадаги ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар, давлат хизматчилари, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар, туман, шаҳар таълим бўлимлари, шунингдек, мактаб директорлари иштирок этадилар.

Ўтган йили ушбу акция доирасида 18510 нафар болага моддий ёрдам кўрсатилган. Шундан 10096 нафарига бюджет маблағи ҳисобидан, қолган 8414 нафарига бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан моддий ёрдам берилди. Болаларга жами 197 млн. 414 минг тенге миқдорида маблағ ажратилди. Унинг 134 млн. 687 минг тенгеси бюджет ҳисобидан бўлса, 62 млн. 727,9 минг тенгеси ҳомийлар ҳисобидан.

Умуман олганда, “Мактабга йўл” акцияси ўтказилаётган 9 йил ичида республика бўйича 2 млн.дан зиёд болага умумий қиймати 15 млрд. тенгелик моддий ёрдам кўрсатилди. Ҳар йили уюштирилаётган мана шундай тадбирларда доимий ҳомийлар ва меценатлар томонидан кўрсатилаётган  ёрдам ва қўлловларнинг ҳиссаси катта. 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-08-04, 19:09 222
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.