26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Божхонада нима гаплар?

Божхона органлари ба­жараётган ишлар – ўта масъулиятли. Шу сабабли  бизнинг орган ходимларига саволлар билан тез-тез мурожаат қилиб туришади. Шун­дай саволларнинг би­ри – Божхона итти­фоқи ҳудудига вақтинча олиб келинадиган юк автотранспортини расмийлаштириш тўғрисидадир. 

Қозоғистон Респуб­ли­ка­­­сининг 2010 йил 30 июндаги 296-IV сонли “Қозоғистон Республикасидаги божхона иши тўғрисида” Кодексига (матн давомида – Кодекс) мувофиқ халқаро юк ташиш транспорт воситалари (матн давомида – транспорт воситаси) юкларни ортишга, туширишга, қайта ишлашга ҳамда ҳимоя қилишга мўлжалланган махсус ускунаси, моддий-техник жиҳозлаш ҳам­да сафар анжомлари билан таъминлаш, шунингдек, транс­порт воситасини юриш йўлида тузатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланишга мўлжалланган эҳтиёт қисм­лари ва ускуналари бор юк­ларни, йўловчиларни ҳамда (ёки) юкларни халқаро та­шишни бошлаш ҳамда (ёки) тугатиш мақсадида Божхона иттифоқининг божхона ҳудудига олиб келинадиган ёки унинг чегарасидан (ташқари) ерга олиб кетиладиган транспорт воситаларидир. 

Кодексининг 454-модда 1-бандига мувофиқ, транспорт воситаси Божхона иттифоқининг божхона ҳудудига божларни, солиқларни тўламай вақтинча олиб келишга бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилинганда: 

1) агар халқаро ташиш  транспорт воситаси хориж давлати ҳудудида чет эл  фуқароси номида  бўлса;

 агар халқаро ташиш транспорт воситаси Бож итти­фоқининг бож ҳудудига олиб кирилса ва чет эл фуқароси томонидан фойдаланилса, баъзи бир мустасно ҳоллардан ташқари, халқаро ташиш транспорт воситаси Бож итти­фоқига аъзо давлат шахси, бунга ваколат олган чет эллик шахс томонидан Бож иттифоқи ҳудуди ёки ундан ташқарида фойдаланилганда, юклар, йў­ловчилар, уларга тегишли юкларни халқаро ташишни бошлаш ёки  тугатиш. 

2) Божхона иттифоқининг ҳудудига вақтинча олиб келин­ган транспорт воситаси уларга боғлиқ бундай товарлар Бож­хона иттифоқининг  божхона ҳудудига  олиб келинган ташиш  операциялари тугаллангандан кейин, шу минтақадан агар Қозоғистон Республикасининг халқаро шартномасида алоҳида белгиланмаса, Кодекснинг 323-моддаси талабларида кўрсатилган муддатда олиб кетилиши шарт.

Транспорт воситасини  кўр­­­­­­­­­­­­­­­сатилган муддатда олиб ке­тиш мумкин бўлмай қолса,  манфаатдор шахснинг  узрли сабаби  бўйича божхона органи вақтинча олиб келишнинг  муддатини чўзиш  мумкин.  

Транспорт воситаси Бож­хо­на иттифоқининг божхона ҳудудига вақтинча олиб ке­линган пайтда улар бож­хо­на органига транспорт во­си­та­сига мўлжалланган бож­хона декларациясини бериш  орқали ташувчи билан  декларацияланиши керак.  

Вақтинча олиб келинган хал­қаро ташувчи транспорт воситасини декла­ра­­­­­­­­­­ция­лаш пайтида божхона опе­­­­­­­­­­­­рацияларининг ўзгача­­лик­­­­лари Божхона иттифоқи ко­миссиясининг 2010 йил 18 ноябрдаги 511-сонли қарори билан созлаб турилади.

 

 

Алибек АҚШАЛОВ, ЖҚВ давлат даромадлари департаменти "Сариоғоч" станцияси божхона бекатининг бош мутахассиси, 2017-08-04, 19:15 656
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.