26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Хориж тажрибаси асқотади

Шимкент шаҳри республикамиздаги учинчи мегаполисга айланиши учун биноларнинг меъморий қиёфаси, инфратузилма тизими дунёдаги тараққий этган шаҳарларники сингари бўлиши керак. Бунда шаҳарга кираверишдаги дарвоза ва чорраҳалар, айланма ҳамда ички кўчаларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шунингдек, қурилишнинг бошланишини чўзиб юборадиган лойиҳа-смета ҳужжатлари замонавийлаштирилиши лозим. Шимкент шаҳридаги иншоотлар қурилиши муҳокама этилган мажлисда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ана шу ҳақда гапирди.

Бу йил Шимкент шаҳрида 20та ижтимоий иншоот қурилиши олиб борилмоқда. Шундан 15таси мактаб, иккитадан спорт ва маданият, битта ободонлаштириш иншооти. Уларнинг 11таси йил сўнггигача фойдаланишга берилади. Қолган 9тасининг қурилиши 2018 йилда давом эттирилади.

Бундан ташқари, шаҳарда умумий майдони 151 минг 228 квадрат метрни ташкил қиладиган 42та кўп қаватли уй бунёд этилмоқда. Улардан 26таси коммунал, 16таси эса ижара уйлар. Мазкур уйларнинг 30таси жорий йилда эгаларига топширилади.

– Шимкент шаҳрида 10та муҳандислик инфратузилма иншоотининг қурилиши давом этмоқда. Бугунги кунгача 2та иншоот ишга тушди, биттаси йил сўнггида топширилади. Қолган 7таси 2018 йилда битказилади, – деди Шимкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари Нуралхан Кўшеров.

Бундан ташқари, “Нурли ер” давлат дастури доирасида 107та иншоотнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

2017 йилда Шимкент шаҳри инфратузилмасини ривожлантиришга 14,5 млрд. тенге ажратилиб, 2016 йилда қурилиши бошланган 9та иншоотни тугатишга 1,6 млрд. тенге сарфланади. 83та кўчанинг ўртача таъмирлаш ишлари ва 12та йўлак қурилишига 970,8 млн. тенге йўналтирилган. Энг асосийси – шаҳардаги 4та чорраҳа қурилишига лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда. Лекин Шимкент шаҳридаги 19та иншоотнинг қурилиши чўзилиб, топширилиш муддати ўтиб кетган. Бунга сабаблар етарли. Баъзиларида лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш кечикса, айримларида давлат тасарруфига ўтадиган ерларга ҳужжат олиш муддати сурилиб кетмоқда.

– Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ишларига 4 ой вақт кетади. Шунинг учун чет давлатлар тажрибасидан фойдаланиб, бу борадаги ишларни замонавийлаштиришимиз зарур. Мен туркиялик ҳамкасбларимизнинг амалиётини қўллашга чақираман. Зарур бўлса, семинар-тренинглар ўтказиб, қурилиш олиб бораётган пудратчиларнинг ҳам масъулиятини оширишга мажбурмиз, – деди Жансейит Қансейитули.

Мажлис давомида шаҳримиздаги Қўнаев шоҳкўчасини ғарбий йўналишга қараб ривожлантириш, осма кўприклар ва айланма йўллар қуриш самарали бўлиши айтилди.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-04, 19:21
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.