26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Шимкентда кўп қаватли уйлар қуриб, бошпанага навбатни камайтириш керак”

Шимкент шаҳри атрофида ишлаб чиқариш корхоналарини кўпроқ очиш керак. Бу эса ўз навбатида аҳолини иш билан таъминлаб, бандлик муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради. Шунингдек, шаҳарда кўп қаватли уйлар сонини кўпайтириб, табиий газ билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши зарур.  Шимкентдаги бир қанча ижтимоий иншоотнинг қурилиши билан танишган Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев шуларни маълум қилди.

Минтақа раҳбари, дастлаб, Бўзариқ кичик туманидаги 900 ўринли мактаб қурилиши билан танишди. Бино қиймати 1 млрд. 200 млн. тенге бўлиб, бунёдкорлик ишлари май ойида бошланган. Қурилиш-монтаж ишларини юқори суръатда юритаётган бош пудратчи “Тур-Ахмет и компания” МЧБ таълим даргоҳини 2018 йил апрель ойида фойдаланишга топширишни кўзламоқда. Лекин ўқув, спорт ва ошхона қисмидаги ишлар режадан 20-30 кун кечикаётган экан. Вилоят ҳокими қурилиш ишлари жадвал бўйича олиб борилиши зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг вилоят раҳбари “Бекжан” бозори ёнидаги чорраҳа қурилишида бўлди. Бош пудратчи – “ЖБИ-С” компанияси объектни 2018 йилда фойдаланишга топширади. Қурилишнинг умумий қиймати – 1 млрд. 737 млн. тенге.

Темирлан ва Мангелдин кўчалари чорраҳасидаги ер усти ўтиш йўли ва Қўжанов кўчасидаги қурилиш ишлари ҳам ҳокимнинг эътиборидан четда қолмади. Бу ердаги ишлар 2015 йил 1 август куни бошланган. Жансейит Қансейитули йўл қурилишига зарур бўлган 51 млн. тенгени ажратишни тезлатишни топшириб, иншоотни йил сўнггигача битказиш зарурлигини таъкидлади. “НурКаз Констракшн” компанияси олиб бораётган қурилиш ишларининг умумий қиймати 219 млн. тенгени ташкил қилади.

Шаҳардаги қурилиш суръати билан танишиш мақсадида сафарга чиққан вилоят ҳокими Ж. Туймебаев кутилмаганда Байдибекбий ва Қўнаев кўчалари чорраҳасидаги “Қазбек” улгуржи бозорига кирди. Сотувчилар билан суҳбатлашган ҳоким бозор йил сўнггигача Бўзариқ кичик туманида қурилаётган янги жойга кўчишини таъкидлади. 

Минтақа раҳбари шаҳарни айланиш чоғида Байтурсинов кўчасидаги иссиқлик қувурларини алмаштириш ишлари билан ҳам танишди. Байтурсинов – Сапарбаев – Рисқулов кўчаларидаги қувурлар «Нурли йўл» давлат дастури доирасида алмаштирилмоқда. Унга 888,4 миллион тенге ажратилган. 5,2 чақирим узунликдаги қувурни “Сити-строй” МЧБ алмаштиради. Бугунги кунда 4 чақиримдаги қувур алмаштирилди. Эскирган қувурлар ўрнига зангламайдигани ётқизилмоқда. Асосийси, улар тешилиб қолса ёки ёрилса, хабар берадиган ускуна билан жиҳозланган. 

– Вилоят марказидаги асосий масалалардан бири – бошпана. Шунинг учун вилоят марказида баланд кўп қаватли уйлар сонини кўпайтиришимиз керак. Иккинчи масала – табиий газ билан таъминлаш. Бугунги кунда шаҳарнинг 70 фоизини хусусий уйлар ташкил қилади. Уларни инфратузилма билан таъминлаш катта маблағ талаб қилмоқда, – деди Жансейит Туймебаев.

Вилоят раҳбари маъмурий-тадбиркорлик марказидаги коммунал-ижара уйлари ва 1200 ўринли мактаб қурилиши билан ҳам танишиб, бажарилаётган ишларга ижобий баҳо берди.

Шундан сўнг, ҳоким Астана шоҳкўчасининг қурилаётган қисмига келди. Унинг биринчи қисми жорий йилда ниҳоясига етади. Яъни, Астана кўчаси Арғинбеков кўчасига қўшилиши керак. Келгуси йили эса, қурилишнинг иккинчи босқичида Астана шоҳкўчаси Ўтегенов кўчасига уланади.

 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-04, 19:24
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.