26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Спорт – муваффақиятга етаклайди

1984 йилда очилган Сайрамдаги 12-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бағрида қанчадан-қанча спортчилар етишиб чиққан. Аввал қишлоқ миқёсида фаолият юритган спорт масканига кейинчалик олис қишлоқлардан ҳам тарбияланувчилар кела бошлади. 

Бунда мактабнинг кўрсаткичлари, мураббийларнинг талабчанлиги муҳим аҳамият касб этгани аниқ. Мазкур мактаб биносини қайта қуришга ўтган йили 219 миллион тенге ажратилиб, у 2016 йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга берилди. Замонавий спорт заллари, машғулот ўтказиладиган қўшимча хоналарнинг барпо этилиши жамоани янада руҳлантириб юборди. Эндиликда ёш спортчилар мусобақаларга ўзгача шашт билан тайёргарлик кўришиб, нуфузли мусобақаларда муваффақият қозонмоқдалар.

– Спорт – соғлик гарови. Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев олиб бораётган доно сиёсатда ҳам спортга алоҳида эътибор қаратилаётгани барчага маълум. Мутахассислар куни бўйи тетик, бардам юришда, бажарилаётган ишнинг самарали бўлишида спортнинг аҳамиятини юқори баҳолайдилар. Элбошининг анъанавий Мактубларида оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида амалга ошириладиган тадбирлар, вазифалар белгилаб берилган, – дейди спорт мактабининг директори Ҳасан Маҳкамбоев.

Ҳозир бу ерда спортнинг 8 тури (волейбол, бокс, эркин кураш, дзюдо, стол тенниси, баскетбол, таэквондо, пауерлифтинг) бўйича 730дан зиёд йигит-қиз маҳоратларини оширмоқда. Уларга 29 нафар устоз спорт сирларини эринмай ўргатмоқда. Мураббийларнинг даражаси ҳам юқори. Масалан, Мирёқуб Мираслонов – стол теннисидан халқаро даражадаги ҳакам, олий тоифали мураббий, пауерлифтингдан спорт устаси Ғайратжон Содиқов биринчи тоифали мураббий,  Мирзафар Миржамолов таэквондодан спорт устаси, Ғуломжон Нурметов эса курашдан биринчи тоифали мураббий. 

2014-2016 йилларда бу мактабдан 6 нафар спорт устаси, 45 нафар спорт усталигига номзод етишиб чиқди. Унинг сўнгги йиллардаги ютуқлари ҳам залворли. Чунончи, Жавлон Шавкатов, Тоҳиржон Абдураҳмоновлар пауерлифтингдан ўсмирлар орасида Жаҳон чемпиони бўлишди. Ғафуржон Абдураҳмонов ва Тимур Юнусхўжаевлар эса 2-ўринни эгаллашди. Ғ. Абдураҳмонов Осиё чемпионлигини қўлга киритса, Рўзматхон Қодиров кумуш медалга сазовор бўлди. Шу мусобақада Жасур Аҳмедов, Кенан Қураев, Тимур Юнусхўжаев ва Каримжон Содиқов бронза медалга сазовор бўлишди. 

Шунингдек, мактаб тарбияланувчилари Қозоғистон чемпионатларида 35та олтин, 41та кумуш, 37та бронза медални қўлга киритишди. Халқаро мусобақаларда ҳам 26та олтин ва кумуш, 29та бронза медалга ҳам айнан шу мактаб спортчилари эгалик қилишди. Албатта, бу ютуқлар ҳақида ёзиш муаммо эмас. Лекин – унга эришиш замирида қанчадан-қанча машаққат ётганлигини мураббийлар яхши англайди. 

Спорт мактаби директори билан суҳбатлашаётганимизда Ўскамендан хушхабар келди. У ерда 1999 йилда туғилган ва ундан кичиклар орасида стол теннисидан республика чемпионатининг жамоавий баҳсида вилоятимиз жамоаси ғолиб бўлибди. Қувонарли томони шундаки, вилоят ўғил болалар терма жамоаси сафида спорт мактабининг тарбияланувчиси Сарвар Ирисалиев (ўнгдан биринчи) бўлса, қиз болалар жамоасининг уч нафар аъзоси шу спорт мактабининг тарбияланувчилари. Улар – Озода Озодова (ўнгдан биринчи), Малика Илҳомжонова (ўнгдан учинчи) ва Сарвиноз Мирқодирова (ўнгдан тўртинчи). 

Ҳ. Маҳкамбоев спорт мактабининг оёққа туриши, шаклланишига улкан ҳисса қўшган, мактабни бир неча йиллар муваффақиятли бошқарган Иброҳим Тожибоевга, қийин кезларда спортчиларга моддий ёрдам берган ва бераётган ҳомийларга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2017-04-25, 13:10 220
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.