26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рецепт

Кунларнинг бирида шаҳарга йўлим тушди. Қўшним буни билгач, илтимос қилиб қолди. “Ака, мен шаҳарни унча яхши билмайман. Мана шу қоғоздаги дориларни дорихонадан олиб чиқиб берсангиз”.

“Йўқ”, дея олмадим. Шаҳардаги ишим битгач, бирин-кетин дорихоналарни оралай бошладим. Биттасига кирсам, қоғоздаги ёзувларнинг ҳатто бир ҳарфини ҳам ўқий олмади, иккинчиси бошини қашлаганча индамай қайтариб берди. 

Ўнинчими, ўн иккинчисидами, билмадим, жумбоқли “рецепт”ни роса томоша қилган ўрта ёшлардаги жувон охири битта дорини олдимга ташлади. Қандай қабул қилишларигача тушунтирди. Бу дори мияда қон айланишини тиклар экан. Аммо, нархи ҳам ўҳ-ҳў, осмонда экан. Йўлкирани чўнтакнинг бир чеккасига яшириб, қолган пулимни қўлига тутқаздим. Етмагани учун ҳисоблаб, қутисидан бир тахталигини олиб қолди. 

Олмай десам, қўшнимдан уялдим. “Бир ишим тушганида..” деса, нима деган одам бўламан?!

Орадан яна ўн кунча ўтди. Яна шаҳарга отландим. Бекатда ўша қўшним ҳам турган экан. Мени кўриб, қувониб кетди. Яна ўша илтимос. “Йўқ”, деб кўр-чи...

Бу гал бошқа дорихоналарни айландим. Ҳайтовур, кўп овора бўлмадим. Иккинчисига кирганимда бир неча қизлар ишлашаётган экан. Қоғозни олгани ўқий олмагач, ичкарига кириб ёши улуғроқ аёлни бошлаб чиқди. У синчиклаб ўқигач, дорининг номини айтиб, қизларни югуртирди. 

Лекин бу ўтган сафардаги дори эмасди. Асабни тинчлантирувчи ва ухлатувчи таъсирга эга. Ҳайрон бўлдим. Лекин, аёлнинг менга тушунтирганига кўнмасликнинг иложи йўқ. Чунки, дорининг номи ҳам қоғоздаги белгиларга анча мос тушарди. 

Бошимни қашлаганча уйга қайтдим. Йўл-йўлакай дориномани ёзиб берган шифокорга учрашдим. Афсуски, ўзи ҳам ўқий олмади. Дорини кўргач, “ҳа, шу дорини ёзгандим” деганича тиржайди.

Келаси сафар шаҳарга борсам, дори ёзган шифокорни ҳамроҳ қилиб оламан, шекилли, ҳа... лаббай?

 

 

 

Баҳодир ОТАШ, 2017-08-08, 10:30 707
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.