26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Гулчеҳра Аҳмедова: “Ҳунар ўрганмоқчимисиз? “ПРОФТЕХ-5”га келинг!”

Чиройли ва бежирим либосда юришни ким ҳам хоҳламайди? Бироқ бундай уст-бошни кўнглингиздагидай қилиб, ўз қўлингиз билан тиксангиз, ошиғингиз олчи. Зеро, кийиниш маданияти кун сайин ривож топмоқда. Мода ортидан қувиб, замонавий бўлиб юришнинг эса ўзига яраша машаққатлари бор.

Шимкент шаҳридаги “Профтех-5” дизайн-студияси устози Гулчеҳра Аҳмедова билан уюштирилган мусоҳаба ҳунар эгаллашни мақсад қилиб қўйган қиз ва келинчаклар учун фойдадан холи бўлмас, деб ўйлаймиз.

– Гулчеҳрахон, аввало “Профтех-5” дизайн-студия” ўқув маркази билан таништириб ўтсангиз.

– Мазкур марказ фаолият кўрсатаётганига 10 йилдан ошди. Мақсадимиз – ёшларни касб ва ҳунарга ўргатиш. Бизга келганлар тикувчи, модельер-бичиқчи, парда дизайнери, қандолатчи, маникюр устаси, визажчи ихтисосларини эгаллашади. Ўзим, асосан, аёлларга қозоқ миллий кийим-кечакларини тикишни ўргатаман. Бу қиз-келинчакларга жуда керакли касб, қўшимча даромад манбаи. Шогирдларимнинг ёши ҳам турлича. Аксарияти, мактабни тугатган заҳоти келади. Ўқувчи қизлар эса мактаб маъмурияти билан тузилган шартнома асосида қабулланади. Улар кийим тикиш сирларини ўрганиб, мода оламидаги янгиликлардан воқиф бўлишади.

– Шогирдларингиз турли танловларда иштирок этишар экан. Натижалар қандай?

– Ҳа, вилоят, шаҳар миқёсида ўтадиган турли танловларда мунтазам қатнашиб келамиз. Масалан, вилоят таълим департаменти томонидан ўтказилган “Бизнинг авангард” танловида бир неча бор совринли ўринларни эгалладик. Жорий йилги беллашувга ҳам пухта тайёргарлик кўряпмиз. Янги моделлар яратиш устида изланяпмиз. Либосларнинг тикилиш технологияси, бежиримлиги иштирокчилар, хусусан, ҳакамларда яхши таассурот қолдиради, деб умид қиламиз. Ҳозирги кунда ноанъанавий кўйлаклар тайёрлашга ҳаракат қилаяпмиз. Албатта, уларнинг шакли, кўриниши янгича, матоси шойи, шифон, атлас, адрасдан иборат. Уларда бежирим услуб ва миллий ранг-баранглик акс этади. 

– Тикувчилик касбининг машаққати нимада?

– Ҳар бир касбнинг машаққати бўлади. Муҳими, шу ишга қизиқиш лозим. Қолаверса, сабр-тоқат, чидам ва бардош керак. Ўқиш муддати 3 ойдан 10 ойгача, тўлов ҳақи бир ойга 15 минг тенге. Ўқишни хоҳловчилар 8-701-558-62-89, 8-776-130-90-90, 8-701-707-54-11 телефонлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.

 

 

 

 

З. МЎМИНЖОНОВ суҳбатлашди, 2017-08-08, 10:32 206
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.