26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўрдабошида ижтимоий-руҳий қўллаб-қувватлаш маркази очилди

Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Оиладаги зўравонликсиз Қозоғистон” пилот лойиҳаси доирасида Ўрдабоши туманида ижтимоий-руҳий қўллаб-қувватлаш маркази иш бошлади.

Бу ерда турмуш ўртоғидан жабр кўриб, зўравонлик надоматларини тотганлар, ичимлик ва гиёҳванд моддаларга ружу қўйганларга руҳий ёрдам кўрсатилади. 

Марказнинг очилиш маросимида туман ҳокими 

А. Мамитбеков, Қозоғистон Республикаси Бош прокурорининг катта ёрдамчиси 

С. Турсинбекова, туман прокурори Б. Булеулиев қатнашиб, лойиҳанинг аҳамиятига тўхталдилар.

– Оиладаги жанжаллардан ички ишлар бўлимларига арз қиладиганлар кўп. Бу жамиятимизнинг оғриқли нуқтаси. Зўравонлик туфайли жамиятимизда кўплаб кўнгилсиз ҳолатлар юз бермоқда. Ажралишлар кўпайиб, натижада, болалар тўлақонли тарбия ололмаяпти. Ўринли маслаҳат, ёрдам ололмаган қизларнинг норасидаларини ташлаб кетаётгани ачинарли ҳол. Марказ ўзига юкланган вазифани юксак даражада бажаришига ишонамиз, – деди А. Мамитбеков. 

Туман хотин-қизлар кенгаши раиси М. Зайтун қизи оилалардаги тинчликни таъминлаш борасида оналар кенгаши олиб бораётган ишлар ҳақида гапириб берди. 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-08, 10:37 754
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.