26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мажбурий тиббий суғурта: саволлар ва жавоблар

Тиббиётнинг янги тизимига оид савол-жавобларни давом эттирамиз:

– Янги ишга киргунимча 1-2 ой давомида бекор юрдим. Ушбу даврда тиббий хизматлардан фойдаланишим мумкинмиди?

– Мавжуд меъёрларга кўра, охирги бадал тўланганидан сўнг 3 ой давомида тиббий ёрдам олиш имконияти сақланади. Яна ишга кириб кетганингиздан кейин ёки 3 ой ўтгач, қарз бўлиб қолган ойларингиз учун бадаллар тўлайсиз. 

– Кўнгилли тиббий суғурта тизими сақлаб қолинадими? Мажбурий ва кўнгилли суғуртада кўрсатиладиган тиббий хизматлар бир-бирини такрорламайдими?

– Кўнгилли тиббий суғурта бекор қилинмайди. Мажбурий тиббий суғуртага кирмайдиган хизматларни кўнгилли тиббий суғурта орқали олишингиз мумкин. Масалан, катталар учун тиш доктори хизмати, санаторий – курортларда даволаниш, зарарли иш ўринларида меҳнат қилаётганларни доимий тиббий кўрикдан ўтказиш ва бошқалар. 

– Мажбурий тиббий суғуртадан фойдаланаётганлар врач ёзиб берган дори-дармонлар ёки шприцларни ўзлари олиб келишлари зарур бўладими?

– Йўқ, сиз учун зарур барча дори-дармонлар ва даволаш воситалари тиббиёт муассасаси ҳисобидан бўлиши лозим. 

– Эмлаш учун алоҳида пул тўлашга тўғри келадими?

 – Йўқ, эмлаш ишлари барча фуқаролар учун кўзда тутилган асосий бепул тиббий хизмат пакетига киради. 

– Тиббий суғурта олиш учун иши йўқлар ишсиз мақомини олиши керак, дейишяпти. Аммо қишлоқда иш бўлмаса,бор даромад бир-иккита сигир ва томорқадан иборат бўлса, хусусий тадбиркор мақомини олишга ортиқча пул бўлмаса қандай иш тутишимиз керак? Эртага тиббий хизматдан мутлақо маҳрум бўлмаймизми?

– Барча фуқароларга маълум ҳажмда кафолатланган тиббий хизмат (тез ёрдам, санитария авиацияси, ижтимоий муҳим касалликларда ва шошилинч ёрдам зарур бўлганида кўмак, эмлаш, 2020 йилгача амбулатория-поликлиника ёрдами) кўрсатилади. Бундан ташқари, ўзингиз тиббий суғурта жамғармасига “Қазпошта” бўлими ёки иккинчи даражали банклар орқали энг кам маошнинг 5 фоизи миқдорида бадал ўтказиб туриш орқали суғуртага оид барча ҳуқуқлардан тўла фойдалана оласиз.

– Шифохонага ётқизишса, унинг ҳақи қандай тўланади?

– Шифохонада даволаниш ҳақи Жамғарма томонидан Соғликни сақлаш вазирлиги белгилаган нархлар бўйича кўрсатилган хизмат ҳужжатлари ва назорат натижаларига кўра тиббий хизмат ҳажми, сифатига ҳамда фуқароларнинг соғликни сақлаш субъектини эркин танлаш ҳуқуқини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 

– Мажбурий суғурта жамғармасига иш берувчи ўтказадиган маблағ миқдори ишлаётганларнинг маошига боғлиқми?

– Иш берувчи ишлаётган шахс ҳисобидан бераётган маблағ унинг маошига қараб ўтказилади.

– Исталган даволаш муассасасига йўлланма олмасдан ёки рўйхатга ўтмасдан туриб мурожаат этиш мумкинми?

– Шошилинч шароитларда ҳеч қандай рўйхатга олиниш, йўлланмасиз ҳам хизмат кўрсатилади. Агарда режали асосда даволанишни истасангиз ва суғурталанган бўлсангиз, жамғарма билан шартнома тузган даволаш муассасасини танлаш ҳуқуқига эгасиз. 

 

, 2017-08-08, 10:40
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.