26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кўприк қурган кўп яшар

Жанубий Қозоғистонда йил сўнг­ги­гача 18та кўприк таъмирланиб, фой­даланишга берилади. Чунончи, бугунги кунда 13та кўприк мураккаб таъ­мирдан ўтса, 5таси ўртача таъмирланмоқда.  

Вилоят йўловчилар транспорти ҳам­да автомобиль йўллари бошқармаси мутахассисларининг маълумотига кўра, ушбу иншоотлар тўлиқ фойдаланишга топширилса, минтақадаги таъмирланиши зарур бўлган кўприклар сони 101тагача камаяди.

Шу билан бирга, таъмирланиши зарур кўприкларни камайтириш мақсадида жорий йилда 26та кўприкка (11таси мураккаб таъ­мирлаш, 15таси  ўртача) таъ­мирлаш ишларини юритиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда. Ушбу иншоотларда келаси, 2018 йили қурилиш-таъмирлаш ишлари юритилиб, фойдаланишга топширилади. 

Айтиш жоизки, вилоят аҳамиятига молик автомобиль йўлларида жами 409та кўприк бор. Ушбу иншоотларнинг 290таси қониқарли аҳволда бўлса, 119 донаси таъмирга муҳ­тождир.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-08-08, 10:43 206
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.