26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“СЕРПІН”га номзодлар сони 8000га етди

Бу йил Жанубий Қозоғистон вилоятидан Павлодар, Қўстанай, Шимолий Қозоғистон вилоятларига 103 оила (404 киши) кўчган. Ўлкамиздан кўчиб борган фуқаролар бошпана ва иш билан таъминланишда ҳеч қандай тўсиққа дуч келмайди. Шунингдек, вилоятимизда “Серпін-2050” дастури доирасида бепул ўқиш грантларига номзодлар сони 8 мингга етди. Ақмўла вилоятида Ҳукумат раҳбари Б. Сағинтаев иштирокида ўтган селектор мажлисида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев шуни маълум қилди.

Минтақа раҳбари селектор мажлисида учта масалага эътибор қаратди. Биринчиси – жануб аҳолисини шимолий вилоятларга кўчириш. Бу борада ҳоким кўчиб борувчиларнинг йўл харажатини давлат томонидан қоплашни таклиф қилди. 

– 2014-2016 йиллари жанубдан 152 оила шимолий минтақаларга кўчган. Жорий йилда Павлодар, Қўстанай, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ҳокимликлари билан шартнома тузилиб, 20 июлгача 100дан зиёд оила кўчишга улгурди. Маълумотларга кўра, хоҳловчилар ҳали кўп. Шунинг учун кўчувчиларнинг йўл харажатлари давлат томонидан тўланишини сўрайман. Бу уларга яхши мадад бўлиши аниқ, – деди Жансейит Қансейитули.

Минтақа раҳбари кўчаётганларга депутатлар ва тадбиркорлар ҳомийлик қилаётганини етказди. Ж. Туймебаев яшаш жойини ўзгартирмоқчи бўлаётган жанубийқозоғистонликларга кўчмасдан аввал шимолга бир марта бўлса ҳам бориб кўриш ва у ердаги аҳвол билан танишиш имконияти берилиши керак, деб ҳисоблайди. 

Селектор мажлисида вилоят ҳокими Ақмўла вилоятидаги йирик корхоналардан бири – “Новопэк” компаниясига зарур бўлган 300 мутахассис ишга шай эканини айтди. 

Ёдингизга солсак, йил бошида Ақмўла вилояти ҳокими Малик Мурзалин Жанубий Қозоғистон вилоятига хизмат сафари давомида полиэтилен қоп чиқарадиган “Новопэк” заводи ва бошқа корхоналарда ишчи кучи етишмаслигини айтган эди. Сўнг, икки томон шартнома имзолаб, мутахассис тайёрлашга киришиб кетганди. 

Бу йил вилоятимизда “Серпін-2050” дастури доирасида бепул ўқиш грантларига номзодлар сони 8 мингга етди. 

Айтиш жоизки, 2016 йили ушбу дастур бўйича 9 вилоятдаги (Шимолий, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Ақмўла, Қўстанай, Павлодар, Қарағанди, Атирау вилоятлари) 22та олий ўқув юртига 3162, 30та ўрта махсус ўқув юртларига 1000та республика гранти бўлинган эди. Умуман олганда, сўнгги уч йилда “Серпін-2050” дастури бўйича олий ўқув юртларида 4698, коллежларда 929 нафар жанублик йигит-қиз таълим олди.

2017 йилда “Серпін-2050” дастури доирасида ОЎЮга 3793, коллежларга эса 720та давлат гранти ажратилган.

23-31 июль оралиғида давлат гранти соҳиби бўлишга вилоятимиз битирувчиларидан “Серпін” лойиҳасига 7849 ҳужжат топширилди. ОЎЮга бўлинган 2500 грантга жанублик ёшларнинг эгалик қилиши тахмин қилинмоқда.

Аниқ маълумотни, республика Миллий тест маркази бугун эълон қилади.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2017-08-08, 11:42
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.