26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дил уйини обод қилувчи эркакларга нима бўлган?

Газетамизнинг 29 июль 85-сонида Я. Ғаниева қаламига мансуб “Эркакнинг топганида барака бор” деб номланган мақола кўплаб муштарийлар қатори менинг ҳам эътиборимни ўзига жалб этди.

Мақолада “... сўнгги йилларда кўпчилик оилалар мисолида бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланаётган ҳам, бизнесни ривожлантираётган ҳам, мардикорлик қилаётган ҳам, хорижга бориб, ишлаб келаётган ҳам аёллар эканлиги” қайд этилган. Айниқса қоп кўтариб, мардикорга чиққан айрим аёлларимизнинг қадри бугунги кунда “сомондан ҳам арзон” бўлиб қолганлигига куйинган ҳамкасбим “Эркаклар нима қиляпти?”, “... эркакнинг ўрнига аёл ишлашига қандай изоҳ берасиз?” деб сиз билан бизга мурожаат этаркан, мен ҳам қўлдан келганича жавоб беришни жоиз кўрдим.

Бугунги кунда опа-сингилларимиз, қизларимиз орасида ўқишга қизиқувчи, илм-билим чўққиларини мукаммал эгаллаб, етуклик даражасига етганлари ҳам оз эмас. Улар халқ хўжалигининг турли соҳаларида эркаклар билан биргаликда тер тўкиб, оила бешигини тебратмоқдалар.

Бундай аёлларимизнинг собиқ Иттифоқ даврида ҳам, бугунги кунда ҳам ҳеч вақт қадри “сомондан арзон” бўлмаган.

Энди оила устунлари хусусида фикр юритар эканмиз, шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, кўпчилик эркаклар, йигитларимиз бугунги кун талабларига лойиқ ҳунар-касб эгаллаб, жамиятда ўз ўрнини топиб, оила қуриб, фарзанд суйиб, ота-оналик бурчини шараф билан ўтамоқдалар. Аммо айримларининг уй-рўзғор шароитларини яхшилаш мақсадида чет элларда ишлашга мажбур бўлаётганлари ҳам рост. Бинобарин, 3-4, ҳатто 5 фарзандли бўлгандан сўнг ҳам, оталик бурчини унутиб, боласини ташлаб кетаётган эркакларнинг ёзги ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайиб бораётгани ачинарли ҳол. Бугунги фахрийлар кенгашлари, тегишли органлар ходимлари, жамоат ташкилотлари вакилларининг бунга панжа орасидан қараётганини қандай изоҳлаш мумкин?

Ҳозирги кунда отасининг қўлига, онасининг оғзига (пулига) қарам бўлиб қолган баъзи ношуд эркакларимиз озчиликни ташкил этса ҳам, айрим шаҳар ва қишлоқларимизда борлиги кўпчилик муштарийларимизнинг ғазабини қўзғатмоқда.

Улар аёлини ишлатиб, оила боқса ёки ишлаб, топган дунёсини фарзандларига, оиласига эмас, ичкилик ва кашандаликка сарфласа, аёлини болалари билан биргаликда кўчага ёки ота-онасиникига қувиб юборса... шу инсофданми? Бундай олифталар “болани етим, аёлни есир қилиш” шариатда ҳам катта гуноҳ эканини бир дақиқа бўлса ҳам ўйлаб кўрсалар, ёмон бўлмасди. Шунингдек, ёши улуғ кексаларимизнинг биринчи навбатдаги вазифаси янгидан оила қурган фарзандларига ҳар томонлама ёрдам бериб, суюкли набираларининг кўз ёшини эмас, чеҳраларида кулги-қувончга шерик бўлиш эмасми?!

Ўзларини осмондаги ойга, кўкдаги қуёшга қиёсловчи айрим ота-оналар ва уларнинг худбин ўғилларининг келинларни айблашдаги асосий дастакларидан айримларини айтиб ўтишни жоиз кўрдим. Масалан, пиширган таоминг мазасиз, бола боқишни, яхши кийинишни билмайсан, ёпган нонингни куйдириб юборибсан, вақтида таппи ёпмадинг каби арзимас нуқсонларни келинлар бошига “мағзава” каби ағдариб, ёш, оилаларни хонавайрон қилаётган ота-оналар, қайнота-қайноналарга нима дейиш мумкин? Бундай ноҳақликларнинг олдини оладиган, уларнинг хатти-ҳаракатларига холисона баҳо берадиган, тегишли чора кўрадиган бирорта ташкилот, борми бугунги кунда?

Ўтган асрда (собиқ Иттифоқ даврида) катта оилаларда овқатнинг мазасига оналар, келинларнинг қайноналари масъул эдилар. Нонни келинлар ясаб, қайноналари ўчоққа ёпишарди. Ҳозир-чи? Бу ишлар кимнинг зиммасида?! Фурсатдан фойдаланиб, қуйидагиларни эслатиб ўтишни жоиз кўрдим. Бизнинг оналаримиз, қайноналаримиз чойхона, қаҳвахона, ресторан, майхона (бар)лардан йироқ юрганлар, зиёфатлар, юбилей кечалари, “чёрная касса”, “гап” ва бошқалар эркакларга хос бўлган. “Эркакнинг топганида барака бор” деб ҳам қўлини қовуштириб ўтиришмаган. Жамиятда ўз ўрнини топиб, эркаклар билан биргаликда меҳнат қилиб, оила пойдеворини мустаҳкамлашди, намунали фарзандлар ўстириб, элимизда обрў-эътибор қозонишган. Шунинг натижасида бугунги кундагидек айрим, тушунмовчилик, ажралишларнинг олди олиниб, халқимиз осойишта ҳаёт кечирган.

 

 Рассом: Шаҳноза АВАЗХОН қизи

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2017-08-09, 18:10 166
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.