26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳлар икки баравар кўпайди

2017 йилнинг биринчи ярмида вило­ятимизга чет эллик ва респуб­ликамизнинг бошқа минтақаларидан 52850 нафар (ўтган йили 33 минг) сайёҳ ташриф буюрган. Улардан 3600 нафари (2016 йилнинг биринчи ярмида 2883 нафар) хорижлик. 

Бу ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 50 фоизга кўп. Статистика маълумотини вилоят тадбиркорлик, индустриявий-инновациявий ривожлантириш ва туризм бошқармаси ходимлари маълум қилдилар.

Хорижлик сайёҳларни қадимий Туркистон ва Ўтрордаги қадамжолар кўпроқ қизиқтиради, улар айниқса, Арслонбоб ва Хожа Аҳмад Яссавий мақбараларини зиёрат ва томоша қилишни истайдилар. “ЭКСПО – 2017” халқаро кўргазмаси доирасида вилоятимизга ташриф буюраётганлар орасида Хитой, Ҳиндистон ва Сингапур давлатлари фуқароларини кўпроқ учратиш мумкин. 

Айтиш жоизки, бугунги кунда ви­лоятимизнинг барча туманларида 1,2 ва 3 кунлик сайёҳлик йўналишлари ишламоқда. Улар доирасида сайёҳлар тарихий-маданий ва табиий 84 иншоотни томоша қилиш имконига эга. Ўтрор шаҳарчаси, Арслонбоб мақбараси, Саврон шаҳарчаси, Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси, Ҳазрат Султон мажмуаси, Сайрам-Ўгам миллий-табиий парки ва Оқмасжид жарлиги сингари жойлар сайёҳлик йўналишларига киритилган. Улар орасида Ўтрор туманидаги этноовул ҳам бор. Унда кўчманчилар маданияти ва турмушини яқиндан ҳис этиш, от ва туя миниб, кенг даланинг тоза ҳавосидан нафас олиб, миллий таомларни тановул қилиш мумкин.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-10, 10:24 750
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.