26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонга тажриба алмашиш учун

Вилоят ўзбек этномаданият бир­лашмаси қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси Ҳусанхон Аҳмадхонов раҳбарлигидаги делегация аъзолари Туркистон шаҳрида бўлиб, диққатга сазовор жойлар билан танишдилар. Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Дониш Маннотов, оқсоқоллар кенгаши раиси Тўлқин Саидмуродов, Бирлик даҳаси бош­ланғич ташкилоти раиси Тойир Аб­­­­­­­­­дувалиев, фаоллардан Ҳусан Убай­дуллаев, Рўзмат Камолов, шу­­­­­­­­­­­­нингдек, Янги Иқондан Ўсар Неъматуллаев, Эски Иқондан Ирис­­­­қул Аббосов, Айниддин Абу­бакиров, Чўрноқ қишлоғидан Хайрулла Жумадуллаев, Қурбонбой Ирисбековлар меҳмонларга сафар давомида ҳамроҳлик қилдилар. 

Аҳмад Яссавий мақбараси зиёрати чоғида шаҳар ҳокими Алипбек Ўсер­баев меҳмонларга илтифот кўр­сатиб, мақбара ичкарисидаги Ҳазрат Яссавий дафн этилган ҳақхона эши­гини очдириб, бевосита шу жойда тиловат қилинишига шароит яратиб берди. 

Делегация аъзолари шаҳардаги кўп жойларда бўлиб, ўзлари таъкид­лаганларидек, улкан таассуротлар олдилар. 

Меҳмонлар шаҳар ўзбек этнома­даният бирлашмаси раиси ўринбо­сари Райимжон Қўчқоровнинг саъй-ҳаракатлари би­лан шаҳардаги Тў­ғон кўчасида кам таъминланган серфарзанд оила учун бунёд этил­ган янги уйнинг тантанали очилиш маросимида қатнашдилар, А. На­воий номли мактабдаги меъмор Саъдулла Содиқов лойиҳаси асосида қурилган вилоятдаги ягона ёдгорлик мажмуасини кўздан кечирдилар. Ёш, иқтидорли тадбиркорлар Со­биржон Исҳоқов ва Шуҳрат Набиев раҳбарлик қилаётган «Гранд Микс», «CORDIAL» мебель корхоналари, Қутлуғ Ваҳобовнинг Бирлик да­ҳасидаги бунёдкорлик ишлари, Югнак қишлоғидаги Фарҳод Абдул­лаев саъй-ҳаракатлари билан йи­­­риклаштирилган хў­жа­ликка дав­лат томонидан бе­рилган алп техника воситалари, Қарноқдаги тарихий «Шоммат Эшон» музе­­­йи ҳамда Райимжон Қўчқоров таш­килотчилигида шу заминда кам таъ­минланган оилага қуриб берилган қуёнхона ва товуқхона фаолияти билан танишиб Э. Иззатуллаев номли мактабда «Мангу дўстлик» фильмини томоша қилдилар. 

Қатор масалалар, режалар муҳо­кама қилинди. Келажакда мана шун­дай са­­­­­­­­­­­­­­­фар­­­­­­­ларни мунтазам таш­кил этиш за­рур­­­­­­­­­­­­­­­­­лиги ҳақида гап борди. Доимий обуначиларимиз ҳи­собланадиган ушбу номлари зикр этилган ташкилотлардаги учрашув тафсилотларини газетамизнинг кейинги сонларида батафсил ёри­тамиз. 

 

Суратда: меҳмонлар ва мезбонлар А. Навоий номли мактаб ҳовлисидаги ёдгорлик мажмуаси олдида. 

Муаллиф тасвири.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-08-10, 10:27 186
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.