26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Одамийликнинг олий мезони

Тўлебий туманига  хиз­­мат сафари билан келган Қозоғистон Рес­публикаси Бош про­ку­рорининг муҳим топ­ши­­риқлар бўйича катта ёрдамчиси Салтанат Тур­синбекова “Оиладаги зўравонликларсиз Қо­зо­ғистон” мавзуида учра­шув ўтказди. 

Бу пилот лойиҳа  авлодлар давомийлиги, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарнинг, қола­верса, халқимиз маънавий меросининг авлоддан-авлодга ўтишини таъминловчи, ода­мийликнинг олий мезони бўл­ган оилага бағишланади, –  дея бошлади суҳбатни у. – Ои­лани қўллаб-қувватлаш ма­­­­­­­саласи давлатимизнинг дои­мий диққат-эътиборида тургани боис, бундай тадбирлар республикамизнинг барча туман ва қишлоқларида ўтказилмоқда.  

Мамлакатдаги демографик ҳолат яхшиланиб, одамларнинг ўртача умр ёши 67дан 72га кўтарилди, аҳоли сони 17 млн.дан ошди. Халқ сало­­матлиги ҳақидаги ғам­хўр­­­лик ҳамда турмуш дара­жа­сининг сезиларли равишда яхшилангани натижасида оналар ва болалар ўлими ка­майди. ЮНИСЕФнинг мин­тақавий идораси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги дастурлар учун давлатимизни минтақада намуна сифатида эътироф этди. Эришилган бу каби ижобий натижаларга қара­май, оила институтини яна­да мустаҳкамлашга тўсиқ бўлаётган баъзи муаммолар ҳам мавжуд. 

Булар оиладаги зўравонлик билан боғлиқ масалалар. Оиладаги зўравонлик деганда  фақат эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар эмас, ота-она ва фарзанд орасидаги меҳр-муҳаббатнинг йўқолиб бораётгани ҳам тилга олиниши керак. Глобаллашув жараёнида «оммавий маданият» кўри­нишида мамлакатимизга кириб келаётган турли ахлоқсизлик ва маънавиятга зид иллатлар ёшлар онгу шуурига салбий таъсир кўрсатаётгани, оилавий ҳаёт ҳақида зарур ахборотга эга эмаслиги айрим ёш оила­ларнинг арзимас сабаблар билан бузилишига олиб кела­­­­ётгани ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак. 

Шунинг учун вилоятда “Оила” бошқармаси очилиб, оилавий зўравонлик қурбонларига мод­­­­дий ва маънавий ёрдам бе­ришни кўзламоқда. Келгусида оила вазирлиги ҳам ташкил этилиши мумкин. Пилот лойиҳа натижаларига кўра, янги Қо­нун қабул қилиниши ҳам кутил­моқда. Лойиҳанинг айнан Жа­­нубий Қозоғистон вилоятида амалга оширилаётгани бе­жиз эмас. Чунки, оилавий зўра­вон­ликлар ушбу минтақада кўпайиб бормоқда.  Лекин, орага қариндош-уруғлар аралашиб, иш судга етиб бормайди. Ўтган йили аёлларига қўл кўтарган эрлар устидан 500 маъмурий иш қўзғалган.

Тадбир доирасида ту­ман ҳокими Бухарбай Парманов ишти­ро­­­­­­­­­­кида Ленгер шаҳрида ои­ладаги зўравонликлардан жабрланганлар учун  “Ижти­мо­­­­­ий-руҳий ёрдам шўъбаси”нинг тантанали очилиш маросими ўтди. 

– Ижтимоий сиёсатда ёш­ларнинг оилавий ҳаёт ҳақида пухта билим ва кўникмаларга эга бўлиши, никоҳга кираётганда унинг ҳақиқий моҳиятини англаши ҳамда оилада юза­га келиши мумкин бўлган қийинчиликларга тайёрлаш; оилада ўзаро ҳурмат, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳақи­қий тенг ҳуқуқлилигига эри­шиш; оилага маънавий қа­дриятларни сингдириш ва мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетга эга бўлган шахсни шакллантиришга эришиш; оиладаги зўравонликлар, маи­ший ҳуқуқбузарликлар сонини камайтириш, ота-она­­ларнинг аҳлоқсиз хулқ-атвори орқали фарзандларига салбий таъсир кўрсатиш дара­жасини чеклашни назарда тутиш талаб қилинади. 

Мустаҳкам оилани шакл­лантиришга қаратилган фа­олиятда қонунчиликни тако­­миллаштириш ҳам жуда муҳим, – деди учрашувни якунлаган туман раҳбари Б. Парманов. – Шунингдек, мустаҳкам оила туйғусини жамият ва давлатнинг барча институтларида кенг тарғиб қилишни кучайтириш зарур бўлади.

 

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-08-10, 10:30 685
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.