26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Одамийлик қирраларини куйловчи шоир

Жанубий Қозоғистон вилояти адабий муҳити чорак асрки, янги-янги ижодкор ёзувчи ва шоирлар билан кенгайиб, бойиб бормоқда. Кейинги беш йил ичида янги китоблар босилиши кўпайди, янги номлар пайдо бўлди. Булар сирасига қорабулоқлик кекса устоз, назм ва насрнинг ҳақиқий фидойиси, 70 ёшни қоралаш арафасида турган Абдураззоқ Исмоиловни киритиш мумкин. Унинг “Маҳбубамга” деган тўпламига жамланган шеърлар, ижод намуналари она Ватан, дўстлик, оила, поклик ғояларини тараннум этади.

Шоирнинг ўз фарзандига атаб ёзган “Ўлдирма ўлгунга қадар” шеъри барча ота-оналарнинг фарзандига доно насиҳатларини ўзида мужассам этган.

Дунёга келгач ўлим, келар қачон бўлса ҳам,

Бу ўлимдан қўрқмадим, келиб-кетар барча ҳам,

Ўлдирма сен жон болам, токи ўлгунга қадар,

Яхши хулқинг туфайли тирик бўлай ўлгач ҳам.

Мана, бир неча йилдирки шоир Ғуломжон Қўрғонбоев раҳбарлик қилаётган Лузумий номидаги “Қорамурт” ижодий уюшмасининг аъзоси. 

Мен шоир Абдураззоқ Исмоиловни назм бўстонидан гуллар узаётгани ва ўзининг бор илҳомини заҳматкаш ҳалқига тортиқ этаётгани учун чин юрагимдан табриклайман. Ҳавасли, ибратли ҳаётида бардавом ижод тилайман. Узоқ яшанг! Янги китоб муборак бўлсин.

 

Баҳодир СОБИТ, шоир, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қазиғурт туманининг фахрий фуқароси., 2017-04-25, 13:35 833
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.