26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маккажўхори ва арпадан ёнилғи

Хитойлик тадбиркорлар Жанубий Қозоғистон вилоятида биоэтанол ишлаб чиқариш заводи ва фосфор қолдиқларини қайта ишлайдиган корхонани ишга туширишга киришди. Қўшни давлат сармоядорлари биоэтанол ишлаб чиқаришга Ўтрор тумани, фосфор чиқиндиларини қайта ишлаш учун Сўзоқ ҳудуди қулай деб топишди. Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев ва Хитой фторселикон ишлаб чиқариш ассоциациясининг директори Сианжун Цао жаноблари бошчилигидаги делегация учрашувида шу нарса маълум бўлди. 

Минтақа раҳбари хориж ишбилармонларига вилоятимизнинг сармоявий жозибадорлиги ва индустриявий-инновациявий лойиҳаларни амалга оширадиган ҳудудларнинг салоҳияти ҳақида гапириб берди. Вилоят иқтисодиётини юксалтираётган соҳаларга тўхталган ҳоким сармоя жалб этиш борасида маҳаллий ҳокимлик томонидан бериладиган имтиёзлар ва имкониятларга атрофлича тўхталди. 

– Мамлакатга сармоя жалб этиш – иқтисодиётнинг асосий таянчи. Шуни таъкидлаган ҳолда, биз тадбиркорларга имкон қадар қўллов кўрсатмоқдамиз. Минтақамизда 11та сармоявий, 1та махсус иқтисодий минтақа фаолият юритади. Хориж сармоядорлари бож, мулк солиқларидан озод этилади. Шунингдек, ер участкаси инфратузилмаси билан тўлиқ таъминлаймиз, – деди Жансейит Қансейитули.

Учрашувда хитойлик делегацияни бошлаб келган жаноб Сианжун Цао асосан икки йўналишда завод қурилишидан манфаатдор эканликларини етказди. Шу ўринда хориж инвесторларини жануб минтақасига таклиф этган таниқли тадбиркор Серикжан Сейтжановнинг ҳам хизматини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. 

Айтганча, бугунги кунда жаҳонда биоэтанол ишлаб чиқариш соҳаси кенгайиб, истеъмолчилар қатори ортмоқда. Фан тили билан айтсак, биоэтанол деганимиз техникавий спирт бўлиб, 99,9 даражани ташкил этади. Ушбу янги ёнилғи тури ҳавони ифлосламайди ҳамда зарарли газлар ҳам ажратмайди. Бир сўз билан айтганда атроф-муҳитга ҳам зарарсиз. 

Хитойлик инвесторлар биоэтанол ишлаб чиқаришда маккажўхори ва буғдой, арпа қолдиқларидан фойдаланади. Бу, ўз навбатида Жанубий Қозоғистон вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг яна бир йўли бўлади. 

Хориж сармоядорларининг иккала лойиҳасини ҳам қўллаб-қувватлаган Жансейит Қансейитули тегишли бошқармалар раҳбарларига аниқ топшириқлар юклади. Зарур ҳужжатларни тезкорлик билан тайёрлаб, керакли ер участкаларини ажратишни ҳамда иккала завод пойдеворини шу йил қалашни топширди.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-08-10, 10:35 635
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.