26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ж. Туймебаев: “Ҳокимлар фаолиятининг самарадорлиги сармоялар жалб этилиши билан ўлчанади!”

Ташқи сармояларни жалб этиш минтақа тараққиётига катта улуш қўшиши лозим. Туман ва шаҳар ҳокимлари сармоядорлар ва тадбиркорларни жалб этиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беришлари керак. Шунингдек, йил охиригача битиши лозим бўлган иншоотлар сифатини ва қурилиш суръатини ошириш даркор. Вилоят ҳокимлигида ўтган селектор йиғилишида Ж. Туймебаев шу масалаларни тилга олди.

Хусусий сармояларни жалб этишга ҳам эътибор керак

Селектор йиғилишида асосан уч масала кўрилди. Улардан биринчиси 2016-2020 йилларга мўлжалланган “Даму” дастури 6 ойлик вазифаларининг вилоятимизда амалга оширилиши. 

– Вилоятимизга 180,6 млрд. тенге сармоя жалб этилди, бу ўтган йилгидан 33 фоиз ортиқ, – деди вилоят иқтисод ва бюджетни режалаш бошқармаси бошлиғи Арман Сабитов. – Сармояларнинг асосий қисми нефтни қайта ишлаш заводини замонавийлаштириш ишлари туфайли кириб келди. Бу кўрсаткич бўйича минтақамиз республикада 1-ўринда. 

Аммо аҳвол ҳамма ерда ҳам кўнгилдагидек эмас. Бир қанча туман ва шаҳарлар ҳокимликлари фақат бюджет сармоялари билан чекланиб қолмоқдалар, хусусий сармояларни жалб этиш ишлари ўлда-жўлда. Мазкур масаланинг долзарблигига эътибор қаратган минтақа раҳбари қатор ҳокимларни огоҳлантирди ва уларга аниқ топшириқлар берди. 

– Туман ва шаҳар ҳокимлари фаолияти ташқи сармоялар жалб этиши билан баҳоланади, – деди Ж. Туймебаев. – Демак, сармоядорларни қизиқтирадиган лойиҳалар ишлаб чиқиш зарур. Шунингдек, барча даражаларда давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёзларни кўрсатиш керак. 

Қурилишда суръат ҳам муҳим, сифат ҳам

2017 йилда вилоятимиз ҳудудида амалга ошириладиган 209 та сармоявий лойиҳа мавжуд. Вилоят қурилиш бошқармаси, шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимликлари буюртмачи бўлган ушбу иншоотлардан 116тасини йил охиригача фойдаланишга топшириш мўлжалланган. 

– Халқ бу борадаги ишлардан мамнун, – деди вилоят таълим бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Раушан Ергешова. – Сентябрь ойида 20та мактаб ўқувчиларни бағрига олади. 

Қурилиши давом этаётган 93та иншоотни 2018 йилда фойдаланишга топшириш режаланган. Мазкур лойиҳалар учун жами 64,9 млрд. тенге маблағ ажратилган. 

Вилоят соғликни сақлаш бошқармаси раҳбари Муқан Егизбаев соғликни сақлаш иншоотларининг жорий ва тўкис таъмирининг бориши тўғрисида маълумот берди. 

2677 иншоот қишга шай

Ҳадемай қиличини қайраб қаҳратон қиш келиб қолади. Мавсумга тайёргарлик ишлари ҳам авжида. Вилоятимиздаги иситиладиган 3209та давлат муассасасининг аксарияти қишга шай. 532 иншоотда кенг қамровли ишлар давом этмоқда. Вилоят ҳокими таълим ва ижтимоий иншоотларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

– Иситиш мавсумига тайёргарлик ишлари 25 августгача тўла-тўкис тугалланиши керак, – деди минтақа раҳбари. – Зарур кўмир, мазут, суюқ ёқилғи ой охиригача ғамланиши ва захираларда туриши даркор. Барча шаҳар, туман ҳокимлари ва тегишли соҳалар раҳбарлари ҳафта сайин бажарилаётган ишлар хусусида ҳисобот бериб туришади.

 

А. САРМОНОВ, 2017-08-10, 10:39 876
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.