26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қишга тайёргарлик қизғин

Вилоят коммуникациялар хизматида ўтган вилоят энергетика ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги  бошқармасининг раҳбари  М. Марайимнинг Жанубий Қозоғистон вилоятида  2017-2018 йилги иситиш мавсумига тайёргарликнинг бориши тўғрисида берган брифингда бу алоҳида  таъкидланди. 

Маълумотга кўра, вилоятдаги 3209 бюджет ташкилотида  навбатдаги иситиш мавсумига тайёргарлик 83 фоизни ташкил этса, бу 2677 корхона деган сўз. Уларга бугунгача 102 минг тонна қаттиқ ёқилғи етказилган. 

– Шу кунга қадар таълим соҳасига керакли 134 минг тонна қаттиқ ёқилғининг 72,5 минг тоннасини, соғликни сақлаш соҳасига зарур 27,5 минг тоннанинг 25,5 минг тоннасини, маданият соҳасига 422тонна, спорт соҳасига 1,7 минг тонна, иш билан таъминлаш соҳасига 1,7 минг тонна қаттиқ ёқилғи етказиб бердик. Вилоятдаги бюджет муассасаларига керакли суюқ  ёқилғи миқдори 5,8 млн. литр бўлса, бугунги кунгача  ташиб келтирилгани 2,6 млн. литр, яъни, иш 45 фоизга бажарилган. Марказлаштирилган иситиш  муасса­саларига керак 106, 014 минг тонна бўлса, қаттиқ ёқилғи (кўмир) ташиб келтирилгани атиги 16 минг тонна (15 фоиз). Ҳозирги пайтда фақат “Кентов-Сервис” ДКК ташимоқда. Бу иш ҳали  давом этади, – деди М. Марайим. 

Матбуот анжуманида бошқарма раҳбари марказдан иситиладиган кўп қаватли уй-жойларнинг ҳолатига тўхталди. Айтганча, шу йилнинг 1 ноябригача 2327 кўпқаватли уй-жой марказий қозонхонага қўшилиши керак. Ҳозирча, 1150 уй-жой иссиқлик  билан таъминланишга тайёр, уларнинг ҳиссаси 49 фоизга тенг.

Журналистлар билан учрашувда аниқланган яна бир ахборот: соҳа мутахассислари “Нурли йўл” дастури ҳамда вилоят бюджет маблағи орқали марказлаштирилган иситиш қувурларининг 31 чақиримини (бар­часи 58,3 км.) қайта қуриш ҳамда жорий таъмирдан ўтказишган.  Марказлаштирилган ичимли сув қувурларини қайта қуриш ишларига келсак, таъмирдан ўтказиладиган 75,3 чақирим узунликдаги сув қувур­ларидан ҳозирги кунгача 50,4 километри (67 фоизи) ишга тахт. 

Таъмирлаш ишларини октябрь ойининг 15-санасига тугатиш мўлжалланган.

 

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-08-10, 10:41 190
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.