26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятнинг иқтидорли ёшлари ЭКСПОдан қайтди

Яқиндагина Астанага  отланган 100дан зиёд  жанубийқозоғистонлик кўнгиллилар ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасига келган меҳмонларга бир ой мобайнида хизмат кўрсатиб, юртларига қайтишди. 

Улар 35 кун давомида хорижлик меҳмонларнинг  павиль­онлари билан танишиб, нуфузли тадбирда фаол  иштирок этдилар.

Қуёшли ўлканинг заковатли ёшла­ри меҳнатини юқори баҳолаган таш­килотчилар жамоаси уч тилни яхши ўзлаштирган йигит-қизларнинг меҳнатига  юқори баҳо бериб, эҳтиром билан ташаккурнома ва махсус  совғалар топширишди. 

Ушбу қувончли хабарни вилоят ёшлар сиёсати масалалари бошқармаси  раҳбари  Балмаржан Нарбекова маълум қилди. Унинг фикрига кўра, бу эзгу ташаббус  маданий тадбирда иштирок этиб қайтган ёшларни қаноатлантирибгина қолмасдан, уларнинг тил ўрганишга иштиёқини янада кучайтирибди. Яъни, бунда Эл­бошимизнинг “Уч таянчли тил” давлат дастурининг босқичма-босқич амалга ошишига кенг йўл очилади.

– Жуда таъсирли бўлди. Қувончимнинг чеки йўқ. “Нур Алем” павильони ва хориж давлатларининг ўзига хос жиҳатларини  баҳолаб, келажак энергия-қувватининг моҳиятини хорижликларга тушунтириш –  мен учун катта шараф. Юртимизнинг бугунги мувафаққиятлари билан ўр­тоқ­лашганда қалбимиздаги қувонч, ҳаяжонни  яшира олмаймиз. Кўргазмада бир дақиқа  бекорчи бўлмадим, керакли ахборотни ён дафтаримга қайд этиб  юрдим. Келажакда мен ҳам  олим бўлиб, юртимизнинг юксалишига ҳисса қўшсам, деган ниятдаман, – деди кўнгиллилар гуруҳининг раҳбари Бўтакўз Изтилеу  ЭКСПОдан олган таассуротларини  ўртоқлашаркан. 

Ёдингизда бўлса, ЭКСПО-2017 кўр­газмасига бундан бир ой муқаддам  жанубдан  150 нафар йигит-қиз сафарга отланганди.

 

 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2017-08-10, 10:43 755
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.