26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ж. Туймебаев: “өрлеу” лойиҳасини аҳолига атрофлича тушунтириш керак”

Бу йил Жанубий Қозо­ғистон вилоятида “Өр­леу” лойиҳасини амалга ошириш учун 7,3 млрд. тенге ажратилди. Ушбу  маблағ ҳисобидан 126 минг одамга пулли ёрдам (шартли) кўрсатилиб, 27,3 минг кишини иш би­лан таъминлаш ре­жа­ланган. Ҳозирнинг ўзи­да вилоятнинг барча туман, шаҳарларида 1630 оилага 445,0 млн. тенге миқдорида пул­ли ёрдам берилиб, меҳ­натга лаёқатли оила аъзоларининг  95,2 фоизи иш билан таъминланган. Буни вилоят ҳокими Ж. Туймебаевнинг раислигида ўтган йиғилишда ви­ло­ят бандликни муво­фиқлаштириш ҳамда ижтимоий дастурлар бошқармасининг раҳбари Мухит Ўтаршиев маълум қилди. 

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳозирги уч турли ижтимоий тўловлар ўрнига манзилли ижтимоий ёрдам­нинг янги шакли жорий эти­лади. Яъни, мушкул аҳволга дуч келган ҳамда узрли са­­бабларга (ёши, соғлиги, аҳволи,  ногиронлиги ҳамда ўзга ижтимоий заифлиги) кўра фуқароларга шартсиз ёрдам тавсия этилади. Бир сўз билан айтганда, “Өрлеу”  лойиҳаси  даромади кун кўриш даражасининг 60 фоизидан паст бўлган кам таъминланган фуқароларга моддий ёрдам берилади, агар у иш излаш тадбирларида фаол иштирок этаётган бўлса.  

– 2015 йили “Өрлеу” бизнинг вилоятимизда пилот лойиҳа сифатида 4та ҳудудда, яъни Арис, Тулкибош, Сариоғоч, Тўлебий туманларида жорий этилиб, 139та оилага 23,0 млн.тенге шартли пулли  ёрдам кўрсатилди. Оила аъзоларининг меҳнатга яроқли 167 кишиси иш билан таъминланди.  2016 йили  бу лойиҳа вилоятнинг барча туман, шаҳарларида татбиқ  этилиб, 1630 оилага 445,0 млн. тенгега шартли пулли ёрдам тайинланди, – дейди Мухит Баймаханули. 

Вилоятда шартли пулли ёрдамнинг  бир сафарлик тўловларига устуворлик берилмоқда. Бир сафарлик шартли пулли ёрдам ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш  ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун сарфланади. “Өрлеу” лойиҳаси иштирокчилари сирасидан 454 одам хусусий тадбиркор сифатида солиқ органларида рўйхатга олиниб, ўз ишини очган. Бажарилган ишлардан мамнун бўлган минтақа раҳбари “Өрлеу” лойиҳасини аҳоли орасида тарғиб қилишга куч-ғайратни қаратиб, шартли пул ёрдамни меҳнатга ва касб эгаллашга  лаёқатли фуқароларга беришни топширди. 

Айтганча, “Өрлеу” лойи­ҳасини амалга ошириш на­тижасида йил сайин ўсаётган 18 ёшга қадар болаларга мўлжалланган нафақа олув­чилар сони 7,8 фоизга камайиб, 59 минг оилани ташкил этган. Шартли пул­ли ёрдам олувчиларнинг даромади 3,3 баравар кў­пайган.

 

Саодат МЎМИНБОЙ қизи, 2017-08-10, 10:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.