26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат дастурлари Элбоши эътиборида

БОШ ВАЗИР 7 ОЙДА БАЖАРИЛГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ПРЕЗИДЕНТГА ҲИСОБОТ БЕРДИ

Президент Нурсултан Назарбаев Бош вазир Бахитжан Сағинтаевни қабул қилди. Учрашувда Давлат раҳбарига жорий йилнинг 7 ойида Ҳукумат амалга оширган ишлар ҳақида ҳисобот берилди. 

Қозоғистон Президенти элимизнинг иқтисодий кўрсаткичлари ўсиб бораётганини айтиб, давлат ва соҳавий дастурларни ҳаётга татбиқ қилишни давом эттиришнинг муҳимлигини таъкидлади. 

– Менинг топшириғим бўйича элимизнинг бир неча минтақасини оралаб чиқдингиз. Умуман олганда, аҳволнинг барқарорлиги сезилмоқда. Олдинда – йиғим-терим мавсуми. Уни тегишли даражада, кўнгилдагидай ўтказишимиз керак, – деди Элбоши. 

Нурсултан Назарбаевга 7 ой мобайнида иқтисодий ривожланишнинг бориши ва дастурларнинг оралиқ натижалари бўйича маълумот берилди. 

Иқтисодиёт ривожи 4,2 фоизни ташкил этди. Ишлаб чиқариш соҳасидаги кўрсаткичлар, нефтни қайта ишлаш суръати пасайган Қизилўрда ва Манғистов вилоятларини ҳисобга олмаганда, юртимизнинг барча минтақаларида 100 фоиздан ошиб кетди. Ҳозирги пайтда бу минтақаларда янги, муқобил манбаларни ишга тушириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

 Бош вазир, шунингдек, индустрлаштириш дастурини амалга ошириш бўйича ҳисобот берди. Унинг доирасида биринчи чорак натижалари бўйича 31та лойиҳа жорий этилган. Б. Сағинтаевнинг маълумотига кўра, иккинчи ярим йилликда 100та лойиҳани амалга ошириб, 10000та янги иш ўринини очиш режаланмоқда. 

– Иқтисодиётнинг ўсишига “Нурли йўл” дастури катта ҳисса қўшмоқда. Жорий йилда автомобиль йўллари қурилишига 356 млрд. тенге режаланган. Шунингдек, ҳозирнинг ўзида 600 чақирим узунликдаги йўл фойдаланишга топширилди. Жорий йилнинг сўнггигача 469 чақирим йўл пулли бўлади. Бундай тизимга кирган биринчи лойиҳа – “Астана – Бурабай” йўли йилига 1,5 млрд. тенге даромад келтириб, қурилишига сарфланган харажатни қоплайди. Ҳозир “Астана–Темиртов” йўли ушбу тизимга киритишга тайёрланмоқда, – деди Бош вазир.

Шунингдек, Б. Сағинтаев “Нурли ер” дастурини амалга ошириш бўйича бажарилган ишларга тўхталди. Дастур доирасида жорий йилда 10,2 млн. квадрат метр уй-жой қуриш режаланмоқда. Бош вазирнинг маълумотига кўра, биринчи ярим йиллик якунлари бўйича 5,5 млн. квадрат метр уй-жой қурилиши битган.

Шунингдек, Қозоғистон Президентига қишлоқ хўжалигида давлат дастурларининг бажарилиши ва мамлакатимиз иқтисодиётини насиялаш борасида ҳисобот берилди. 

Учрашув якунида Нурсултан Назарбаев Бош вазирга кўрилган масалалар бўйича қатор топшириқлар юклади.

 

 

Президентнинг Матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди., 2017-08-10, 10:48 644
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.