26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Ақ жол»нинг иккита мучал ёши

Туркистон шаҳри тараққиётида муҳим ўрин тутувчи қурилиш ташкилотларидан бири – Қозоғистон Республикаси фахрий фуқароси Собир Отаев раҳбарлик қилаётган «Ақ жол» қурилиш корхонаси ҳисобланади. Корхона раҳбари олис хизмат сафарида эканлиги боис, байрам арафасида унинг биринчи ўринбосари Рўзимуҳаммад Ризоев билан мулоқотда бўлиб, саволларимизга жавоб олдик. 

Бугунги кунда «Ақ жол» қурувчилари Туркистондаги Ўтрор туманида 60 квартирали, 5 қаватли иккита уйни сифатли қуриб, фойдаланишга тахт қилиб қўйишди. Шимкент шаҳрида 9 қаватли иккита уй ҳам бу йилги залворли меҳнат маҳсули. Қизилўрда вилояти Янгиқўрғон ҳудудида смета қиймати 5,2 млрд. тенгени ташкил этувчи сув тизими иншооти бунёд этилмоқда. Шимолий вилоят – Павлодарда узунлиги 46 километр келадиган бетон йўл қурилиши олиб борилмоқда. Шунингдек, вилоятимизда, Туркистонда ҳамда бошқа ҳудудларда бинокорлик тадбирлари юқори суръатларда давом этмоқда. Мингга яқин қурувчилар «Ақ жол»да меҳнат қилиб ризқ-насибасини теришмоқда. Корхона қошида ташкил этилган чорвачилик, гўштни қайта ишлаш, новвойлик, қандолатчилик каби қатор корхоналар мазали маҳсулоти билан харидорларни хушнуд қилмоқда. 

Турли ҳажмдаги бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш миқдори ҳам рисоладагидек. Туркистондаги марказий кўчаларни таъмирлашда корхонанинг улуши мўл. Туркистон – туркий оламнинг маданий пойтахти йилига бағишланган тадбирлар бошланиши арафасида корхона шаҳарнинг марказий қисмини ободонлаштиришда катта хизмат кўрсатди. Жорий йилда ташкилотнинг тузилганига 24 йил тўлади. Иккита мучал ёши муборак, зафарлар, ютуқлар мўл бўлсин, деб ният билдирамиз. 

 

Суратда: «Ақ жол» раҳбари Собир Отаев (ўртада), биринчи ўринбосари Рўзимуҳаммад Ризоев ҳамда бош ҳисобчи Динара Қосимова. 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-08-11, 18:14 984
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.