26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Қозоғистон ўзбеклари» китоби тақдимоти

Х. А. Яссавий номидаги Халқаро Қозоқ-Турк Университетининг янгидан бунёд этилган кўп қаватли кутубхонаси мажлислар залида профессор, Астанадаги Л. Н. Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети тарих фанлари доктори Жамбил Ўмарули Артиқбаев қозоқ ва рус тилларида ёзган «Қазақстан өзбектері», «Узбеки Казахстана» китобининг тақдимоти ўтди.

ХҚТУнинг тажрибали, диншунос олими Зикрия Жандарбеков муаллифни жамоатчиликка таништириб мазкур китоб устида олим 10 йилдан зиёд меҳнат қилганини, асосий мақсад эса, томири бир туркийлар хусусан, Қозоғистондаги ўзбек аҳолисининг тарихи, маданияти, санъати, урф-одатларини илмий тадқиқ этишдан иборат эканлигини таъкидлади. Профессор Ж. Артиқбаев ушбу китобнинг Қозоғистон халқи Ассамблеяси томонидан чоп этилишини, уни ўзбек тилига таржима қилиш зарурлиги, келажакда эса Қозоғистонни макон тутган бошқа этнослар хақида ҳам китоблар ёзилишини маълум қилиб, ўзбеклар ҳақида ушбу китобни яратиш жараёнида вилоятимиздаги ўзбеклар гавжум яшайдиган Сайрам, Шимкент, Туркистон, Қарноқ каби тарихий ҳудудларда бўлиб, теран тадқиқот ишлари олиб борилганини фахр билан қайд этди. 

Олимлар, талабаларнинг кўплаб саволларига жавоб берган олим Ж. Артиқбаевга тарих фанлари доктори Хазретали Турсунов ХҚТУ маъмурияти номидан эсдалик совғалар тақдим этиб, ҳурмат-эҳтиром ила кифтига ўзбекча тўн ёпди. 

Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси бошқарувининг «Қозоғистон ўзбеклари» китоби тақдимотини Туркистондаги ҳамда вилоятимизнинг бошқа ҳудудларидаги олимлар, жамоат ташкилотлари, зиёлилар, тадбиркорлар, кўҳна тарихимизга қизиқувчиларни таклиф қилган ҳолда ХҚТУ маданият саройида кенг миқ­ёсда ўтказиш хусусидаги таклифини муаллиф Жамбил Ўмарули мамнуният билан қабул қилди. 

Тадбирда шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси фаоллари Абдураҳим Қўчқоров, Рўзмат Камоловлар ҳам ўз мулоҳазаларини билдиришди. 

 

Ш. МАДАЛИЕВ., 2017-04-25, 13:38 232
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.