26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Куртак пайванд

Август ойи мевали дарахтларни куртак пайванд қилиш учун қулай палла. 

Куртак пайванд қилишдан 3-4 кун олдин ўсимлик қондириб суғорилиши керак.

Куртак пайванд қилинадиган пайвандтагнинг илдизидан юқори 20-30 см. оралиғидаги майда шохлари олиб ташланади. Пайвандтаг пўстлоғи лой ва чангдан ҳўл латта ёрдамида тозаланади. 

Пайвандтаг танасининг кунчиқиш томонидаги силлиқ қисми қобиғи 3 см. узунликда Т шаклида кесилади (В расм). Кесилган жойга ўрнатиш учун танланган дарахт новдасидан (А) куртак юпқа ёғочли қисмини қўшиб, 3 см. узунликда кесиб олинади (Б) ва пайвандтагнинг Т шаклдаги қисмига жойлаштирилади (Г). Бунинг учун Т шаклдаги қисмининг пўстлоғини ўнг ва чап томонларини бироз ёғочликдан кўчирилиб (Д), куртак ўрнатиш учун жой очилади. Шу жойга куртак жойлаштирилгач, ўнг ва чап томонидаги қобиқ бармоқлар билан пастдан юқорига қараб босиб жипслаштирилади. Сўнгра куртакнинг устки қисмидан пастга қараб плёнка (эни 1,5 см. бўйи 30 см.) билан ўраб чиқилади. Плёнка ўралганда куртак ва ундаги барг банди ўралаётган плёнка орасида (Ж) очиқ қолдирилиши керак. Плёнка ўралишида пайванд қилинган қисмининг ичига ҳаво кирмайдиган жипслик ҳосил бўлиши зарур. Пайванд қилинган куртак 15-16 кунда пайвандтагга бирлашиб кетади. Куртакнинг тутганлиги аниқлангач, плёнка олиб ташланади.

Куртакнинг қишдан омон чиққанлигига амин бўлгач, баҳорда пайвандтагнинг куртакдан юқори қисми кесиб ташланади.

 

 

Т. ХОНХЎЖАЕВ, биолог, 2017-08-11, 18:20 275
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.