26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Асетнинг илк ғалабаси

Ҳамюртимиз, ленгерлик ёш спортчи Асет Анарбаев Ўзбекистон Республикасининг Гулистон шаҳрида Марказий Осиё давлатлари спортчилари орасида Амир Темур хотирасига бағишлаб ўтказилган анъанавий халқаро турнирда қатнашиб, катта ютуқни қўлга киритди: “Комбат айкидо”дан ўтган беллашувда 60 килограмм вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади. У Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон давлатларининг 17-18 ёшли спортчилари орасидаги шундай нуфузли мусобақада илк бор қатнашишига қарамай, ҳам “Нокдаун”, ҳам “Фул контакт” йўналишлари бўйича ғолиб бўлди. 

Асет Анарбаев Ленгер шаҳридаги ихтисослашган “Дарин” мактабининг 11-синфида ўқийди. Ёшлигидан спортнинг “Комбат айкидо” тури билан шуғулланади. Унга Осиёнинг “Комбат Айкидо” спорт федерацияси президенти, таэквондо бўйича халқаро спорт устаси Мурод Умаров устозлик қилмоқда.

Спортчи жорий йил Алматида жеткундодан ўтадиган халқаро турнирда, сентябрь ойида эса Тошкент шаҳрида ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиш ниятида. Келаси йили эса Бангкок шаҳрида уюштириладиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди.

 

 

Тасвирда: А. Анарбаев ва устози М. Умаров билан.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-08-11, 18:22 216
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.