26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Яхши ният

“Жанубий Қозоғистон”нинг жорий йил 5 август 88-сонида эълон қилинган З. Мўминжоновнинг “Тўй оқшомидаги ўйлар” мақоласини ўқиб, тўйларда кўрганларим кўз ўнгимда қайта тикланди. Камина 1957 йилдан Сайрам қишлоқ Кенгаши қошидаги маданият, маориф ишларини юритишда камарабасталик қилиб келаман...

Халқ ишининг фидойиси Жўра ака Йўлдошев қишлоқ Кенгашини бошқарган йилларда тўй-ҳашам ва бошқа маъракаларни тежамкорлик, миллий қадриятларимиз талабларига мос ҳолда ўтказиш дастури ишланиб, амалга оширилганди. Ирисали Маҳкамбоев, Эргаш Иброҳимов, Мирсовур Ирисқулов каби ҳамқишлоқларимиз шу дастур асосида спиртли ичимликсиз, қудалар орасида олди-бердисиз, ортиқча тадбирларсиз тўй қилиб, олқиш олишганди. Ўша тўйлар қаҳрамонлари бугунги кунда бахтиёр оилаларнинг соҳиблари, солиҳ фарзандларнинг ота-оналари бўлишган. Вақт ўтиб, раҳбарлар ўзгаргач, баъзи ўзибилармонлар дастурга амал қилмаслиги сабабли тўйларда риёкорлик, манманлик, ким ўзар тамойиллари яна кучайди. Сайрам аҳли ҳеч қачон дабдабали тўйларни ёқламаган. Ҳозир ҳам қуюшқондан чиқиб, мақтанмоқчи бўлганларнинг тўйларини жамоатчилик хушламайди.

Тўйларга борсангиз, кираверишдан бошлаб ҳамма жой пуфак(шар)-лар билан безатилган бўлади. Унда на мазмун, на мантиқ бор. Унинг ўрнига “Хуш келибсиз, азиз меҳмонлар! Ташрифингиз билан тўйимизга файз қўшдингиз. Кўрсатган илтифотингизни яхши тўйларингизда хизмат қилиб қайтарайлик”, деган сўзлар ёзилса бўлмайдими?

Тўйлардаги:

- ҳалол ва ҳаромни фарқ қилмаслик;

- ҳашаматли безакларга кетадиган сарф-харажатлар;

- панғилдоқ отишлар;

- шовқин-сурон(шовқин туфайли меҳмонлар ўзаро гаплаша олишмайди);

- куёв-келин, қайнота-қайнонанинг ўйинга тушиши;

- тўйхона олдида ўтириб, ким қанча пул берганини ёзиб қўйиш каби миллатимиз одоб-ахлоқига ёт нарсалар, ўтмишимизда бўлмаган ҳолатлар қаердан келди?

Тўйда бериладиган таомлар энг улуғ мақомдаги эҳсон ҳисобланади. Ундан савоб топиш нияти бўлса, ҳалоллигига эътибор бериш керак. Тўйдаги меҳмонлар бир-бирларига илтифот кўрсатиб, ҳузур-ҳаловат билан яйраб-яшнаб, чақчақлашиб ўтириш ўрнига қулоқни қоматга келтирувчи мусиқалар эшитиб, бош оғриғига дучор бўлишмоқда.

Эшик олдида тўёналар рўйхатини ёзишнинг ўзи таъмадир. Таъма динимизда ҳаром қилинган. Тўйда ҳаром аралашса, унда савоб қаердан ҳосил бўлади? Бундай ҳолат билан ўтган ота-боболаримизнинг руҳларини безовта қилиб қўймаймизми?

Ҳимматли киши қўшадиган пулини рўйхатга ёздирмай, тўй эгасига бериб кетгани маъқул. Шунда ҳам қайтаради, деб умид қилмай, сидқидилдан берсин. Тўйга астойдил ёрдам қиламан, бир оғирини кўтараман, дегувчилар тўйдан олдин ўз фикрини билдирса, бўлади.

Мақсад битта: тўйларимиз тежамкорлик билан, дабдабасиз, ҳаммага ёқимли ҳолатда ўтсин. Аллоҳдан сўраймиз, тўйларимиз жамоатчиликка ёқимли, барокатли, исрофсиз, ҳалолни ирода қилган ҳолда бўлиб, ёшлар униб-ўсаверсинлар. Маърифатли, илмли, маданиятли, одобли фарзандлар ўстирсинлар, у фарзандлар халқим, Ватаним, деб яшайдиган, келажагимизнинг моҳир давомчилари бўлсин.

Ислом қоидаларига риоя қилмайдиган, ахлоқ ва одоб мезонидан чиқувчилар, риёкор, манманлар билиб қўйишсин: ҳар бир ҳаракатдан келадиган яхшилик ва ҳар бир 

ножўя ишдан содир бўлувчи ёмонлик бор. Бундан огоҳ бўлинг!

Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидир, 

Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидир,

Яхши киши кўрмагай  ёмонлик ҳаргиз,

Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқусидир.

 

 

Сайрам даҳаси.

Т. ХОНХЎЖАЕВ, 2017-08-11, 18:41 183
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.