26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Транспорт-логистика инфратузилмаси янги йўналишда ривожланади

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Шимкент шаҳридаги йўл-қурилиш иншоотларини оралаб, бугунги аҳвол билан танишди.

Минтақа раҳбари даставвал вилоят маркази – Шимкентни Сайрам туманининг Оқсувкент қишлоғи ва Тулкибош тумани билан боғлайдиган асосий транспорт йўли – Жибек жў­­­­­­­­­­­­ли кўчасининг қурилиш иш­ларини кўздан кечирди. Йўлнинг умумий узунлиги 7,8 чақирим. 2015 йилда бошланган қу­ри­лишни жорий йилнинг ноябрь ойида тугатиш режа­лаштирилган.

– Икки йўналишдаги тўрт қатор йўлнинг эни илгари 7,5-8 метр бўлса, бугунги кунда 15 метрга кенгайди. Бунёдкорлик ишлари ниҳоясига етгач, йўлда тиқилинч йўқолади ва сайрамликлар ви­лоят марказига бемалол ке­либ-кетишади. Асосийси, соҳа етакчилари ажратилган маблағдан унумли фойдаланишлари керак, – деди Жансейит Қансейитули.

Қайта қуриш ишлари билан яқиндан танишган вилоят раҳ­бари йўл қурилишида хориж компанияларининг тажрибаси ҳақида гапирди. Яъни, мураккаб қурилиш иншоотларини ҳам қисқа муддатда битиришларини айтган ҳоким, иш суръатини ошириб, йўлни сентябрь ойида фойдаланишга беришни юклади. 

Шунингдек, минтақа раҳбари вилоят аҳамиятига эга КХ-97 “Ақсу-Қабилсай-Қайтпас-ша­ҳар аҳлатхонаси ҳудуди”  авто­мобиль йўлининг 10-18 чақирим оралиғини қайта қуриш ишлари билан танишди. Режада уни 2019 йилда тугатиш кўзланган.

“Қасқасу” дам олиш ҳуду­дига олиб борадиган йўлнинг чизмаси ҳам ишчи гуруҳининг назаридан четда қолмади. Ви­лоят йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бош­қармаси раҳбари Н. Байғут мазкур масала бўйича маъруза қилиб, қуриладиган йўл режаси билан таништирди. Сайрам тумани орқали Тўлебий тума­нига, ундан Қасқасу дам олиш ҳудудига олиб борадиган катта йўл минтақада сайёҳлик инфратузилмасининг ривожла­нишига ижобий таъсир этишини айтган бошқарма раҳ­барига ишни қатъий назоратга олиб, қурилишни келгуси йилгача битказиш йўлларини излашни топширди. Жанубда туризм ривожланиб бораётганини айтган вилоят раҳбари шаҳар­га кириш-чиқиш, Сайрам, Тўлебий, Қазиғурт, Ўрдабоши йўналишидаги йўлларни ривож­лантириш зарурлигига тўхталди.

Шундан сўнг минтақа раҳбари Қ. Тўлеметов кўчасини қайта қуриш ишлари билан танишди. Йўл бўйида кўп қаватли уй­лар қурилиб, манзарали да­рахт­лар ўтқазилиши, пиёда­лар йўлакчаси қурилиши кераклигини эслатган ҳоким Шимкентда замонавий шаҳарга мос қурилишлар юри­тилиши зарурлигини таъкидлади.

Вилоят раҳбари бошлаган гуруҳ вилоят аҳамиятига эга КХ-37 “Шимкент-Қизиласкар-Туйетас” автомобиль йўлининг 0-3,9 чақирим оралиғидаги қайта қуриш ишлари билан ҳам танишди. Ўтган йили бошланган ишлар жорий йил ноябри­гача тугалланиши керак. Ҳоким қурилишни совуқ тушмай фой­даланишга топшириш керак­лигини айтди. 

Навбатдаги иншоот – “Ғар­бий Европа – Ғарбий Хитой” халқаро йўли қурилиши бўл­ди. Унинг айрим жойлари си­фатсиз ёки йўловчилар учун ноқулай қурилганини айтган Ж. Туймебаев пудратчи кор­хоналарнинг раҳбарлари билан гаплашиб, иншоотларни сентябргача топшириш зарур­лигини таъкидлади. 

Минглаб чақирим йўл босган йўловчилар учун бекатлар қу­риш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган ҳоким келажакда йўл бўйида ёнилғи қуйиш бекатлари, меҳмонхоналар, дўконлар, ош­хоналар ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари бўлиши кераклигини айтди. Мазкур йўлда йўл-транспорт ҳодисалари кўп содир бўла­ётганига таъмирлаш ишлари ҳам сабабчи эканини, уни камайтириш йўлларини излашга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Сафар сўнггида ишчи гуруҳи А-2 “Хоргос – Алмати – Шимкент–Ўзбекистон Республикаси чега­раси” йўлининг 674-705+621 чақиримини қайта қуриш ишла­рини муҳокама этди. 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-11, 18:43
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.