26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ота-онага оқ бўлиш кўринишлари

Албатта ота-онага оқ бўлмоқ энг катта ва оғир гуноҳлардан биридир. 

Бу ҳақда Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Китоби –  Қуръонда, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати – ҳадисларида ҳамда ўтган оқил ва фозиллар ҳикматларида қаттиқ ваъидлар – азоб ваъдалари ва дашномлар бордир.

* Хоҳ сўз билан, хоҳ амал билан бўлсин, Уларни йиғлатмоқ, хафа қилмоқ.

* Ота-онани овозни кўтариш ёки қўпол сўзларни айтиш билан жеркиш ёки уларга дўқ-пўписа қилмоқ.

* Уларнинг ишларидан уф тортиб, сиқилмоқ.

Аллоҳ таоло айтди: «Уларга қараб «уф» тортманг ва уларнинг(сўзларини) қайтарманг» (Исро: 23).

Қанча-қанча одамлар бор, улар ота-онасининг талабларини қилсаларда,аввал «Уф!» деб оладилар. Аллоҳ таоло айтди: «Уларга қараб «уф»тортманг!» (Исроъ: 23)

* Ота-она ҳузурида хўмраймаслик ва аччиқ билан пешаналарни тириштирмаслик.

* Ота-онага таҳқир кўзи билан қараш.

Ота-онага нафрат ва таҳқир кўзи билан қараш ҳам оқ бўлиш сабабларидан биридир.

* Ота-онага буйруқ бериш. 

Агар она бу ишларни ўз ихтиёри ёки хоҳиши билан қилса, зарари йўқ бўлиб, унга миннатдорчилик билдириш ва ҳаққига дуо қилиш лозимдир.

* Она тайёрлаган овқатни танқид қилиш.

* Ота-онага уй ишларида ёрдам бермаслик.

* Ота-она гапираётган вақтда юз ўгириш.

* Ота-онанинг маслаҳатини олмаслик.

* Ота-она олдига изнсиз кириш.

* Ота-она олдида муаммолар келтириб чиқариш.

* Ота-онани бошқалар олдида мазаммат қилиш, айблаш ва

уларнинг айбларини тилга олиш.

* Ота-онани сўкиш ва лаънатлаш.

* Хонадонга гуноҳ нарсаларни олиб кириш, ота-она олдида гуноҳ ишларни қилиш.

Масалан, ота-она олдида сигарет чекиш, ҳаром қилинган ичимликларни ичиш.

* Ота-онани муҳтож бўлганларида ёки ёшлари улғайганида ёлғиз ташлаб қўйиш.

* Ота-онадан воз кечиш, уларни тилга олиш ёки уларнинг фарзанди бўлишдан уялиш.

Бу – оқликнинг энг хунук кўринишларидан биридир.

* Ота-онага қўл кўтариш.

* Ота-онани қариялар уйига жойлаштириш.

Бу – инсон баданини титратиб, сочларини тикка қиладиган разил иш бўлиб, қалбида эзгуликнинг асари ҳам бўлмаган фарзанддан содир бўлади, холос.

* Ота-онага бахиллик ва қурумсоқлик қилиш.

* Ота-онага миннат қилиш.

Баъзилар ота-онасига бирон яхшиликни қилади-да, орқасидан миннат қилиш ва озор бериш билан қилган яхшилигини чиппакка чиқаради. 

* Ота-онадан изнсиз ва ҳеч бир эҳтиёжсиз узоқ бўлиб кетиш.

* Уларнинг ўлишини орзу қилмоқ.

* Ота-онани ўлдириш ёки улардан қутулиш – буларнинг барчаси тубанлик илдизларидир.

Булар ота-онага оқ бўлиш кўринишларидан баъзила­ригина, холос. Бу қабиҳ ишлар ва разил аҳлоқлар оқил, тақволи, солиҳ ва тўғри йўлдаги одамларда асло содир бўлмайди.

Ота-онасига оқ бўлган одамдан эзгуликлар нақадар йироқ!

, 2017-08-14, 19:26 175
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.