26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дабдабабозлик қачонгача?

Бизнинг ўспирин давримизда турар жойларимиз, яъни уйларимизнинг аксарияти қариндош-уруғлар, ака-укалар, дўст-биродарлар иштирокида ҳашар йўли билан қурилган эди. Ҳашар пайтида қурилиш ёнидан ўтаётган ёши улуғ кишилар дуо қилардилар. 

“Бу уйларда тўй-томошалар бўлсин, уйингиз яхшиликларга ярасин, оғир кунларда мадад бўлсин!”, – деб. Уларнинг дуолари Оллоҳнинг марҳамати билан ижобат бўлиб, қурилган уйларда тўйлар, Оллоҳ йўлига эҳсонлар, агар мабодо оилада вафот этганлар бўлса уларга аталган маъракалар уюштириларди. Шу даврларда уйларимиз 2-3 хонадан иборат бўларди. Тўйлар кўпинча қиш фаслида ўтказиларди. Барча хизматларни қариндош-уруғлар зиммаларига олардилар. Уларнинг жипслиги, меҳр-муҳаббати, одамгарчилиги маърака мобайнида намоён бўларди.

Хозирчи? Уйларнинг баландлиги осмонўпар, қават-қават хоналарнинг кўплиги, ҳовлиларга текис қимматбаҳо тошлар билан ишлов берилиб, гулзорга айлантирилиши, фавворалар, тебранадиган ўтиргичлар, замонавий электр ёритгичлари, бир сўз билан айтганда, хоҳлаган маъракани ўз уйида, ҳовлисида, боғида уюштирсалар, менинг фикримча, мақсадга мувофиқ бўларди. 

Ҳозир мавземизда кўплаб тўйхоналар, тантана саройлари, ҳашаматли чойхоналар мавжуд. Маъракаларнинг 80-90 фоизи юқорида қайд этилган жойларда ўтмоқда. Мен бунга қарши эмасман.

Фақат бу жойлардан зарур вақтда миллатимизнинг урф-одатларига, динимизнинг қонун-қоидаларига хилоф тарзда фойдаланаётганимиздан руҳан қийналмоқдаман.

Қийналишимнинг сабаблари қуйдагилар:

Биринчидан: вафот этган қариндош-уруғларимизга Оллоҳ розилиги учун қилинаётган эҳсонлар замонавий тўйлар ўтказилган тўйхоналарда берилмоқда. Ҳаммамизга аниқ-равшанки, замонавий тўйларда ярим яланғоч хотин-қизлар номаҳрам эркаклар билан Оллоҳ томонидан ҳаром қилинган спиртли ичимликлар ичиб, замонавий рақсларга тушиб, маст ҳолатда тўйхонада маст қилувчи ичимликларни хоҳлаганча тўкиб-сочадилар. Шу жойларда Қуръон тиловат қилиш жоизмикан?

Иккинчидан: тўйларимиз тўйхоналарда, улфат-жўраларга, “қора ҳамён” қатнашчиларига, синфдошларга аталган зиёфатлар чойхоналарда, бошқа барча маъракалар тўйхоналарда ўтаверса, танишларимизга керак бўлиб қолсак, уйимизни топишолмай хижолат бўлмасмиканлар?

Учинчидан: барча маъракалар тўйхоналарда, чойхоналарда ўтаверса, оғир меҳнат, катта маблағ эвазига қурилган қават-қават сон-саноқсиз хонали уйларимиз, қимматбаҳо плиталар ётқизилган ҳовлиларимиз, гулзор боғларимиз кимга керак? Афсус!

Тўртинчидан: айрим жойларда ўзини билимдон деб ҳисоблайдиган зиёлилар марҳумга жаноза намозлари масжидларда ўқилсин, демоқдалар. Демак, бу уйлар нафақат тўйлар, зиёфатлар, маъракалар ҳатто, эгасининг жанозасига ҳам буюрмаяпти. Бу қандай даҳшат! 

Ҳурматли миллатдошлар, қачонгача чаласавод кишилар азалий урф-одатларимиз, анъаналаримиз, ота меросимиз, аниқ-равшан ёзилган исломий қонун-қоидаларимизни “Қозончининг эрки бор, қайдан қулоқ чиқарса”, қабилида бузишига чидайверамиз?

Азиз муштарий, бу менинг шахсий фикрим. Сиз нима дейсиз? Оллоҳ барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин!

 

  

Эркин АБДУНАҚИБОВ. Шимкент шаҳри, Сайрам даҳаси, 2017-08-14, 19:49 694
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.