26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қадами қутлуғ тадбиркор

Туркистоннинг Бирлик даҳасидаги бошланғич ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, тиниб-тинчимас Тойир Абдувалиев ҳар гал шу заминни обод этишга беқиёс ҳисса қўшган холис тадбиркор Қутлуғ Ваҳобов ҳақида гапириб беришдан чарчамайди.

Катта қурилишни бошлашдан олдин жуда кўп миқдорда йиғилиб қолган сунъий ахлатни алп техника билан ташиб чиқаришдан эринмаган, шу иши билан эл орасида беқиёс обрў қозонган Қутлуғ Ваҳобовни «Қадами қутлуғ тадбиркор» дейишади. 

Вилоят марказидан ташриф буюрган нуфузли делегация аъзолари Қутлуғ Ваҳобов ахлатхона ўрнида бунёд этган замонавий саломатлик мажмуаси, ободончилик ишларини зўр қизиқиш ҳамда мамнуният билан томоша қилдилар. Саволлар ҳам шунга яраша, кўп бўлди. Лекин кам гапириб, кўп ишлашни одат қилган Қутлуғ Ваҳобов ўрнига асосан Тойир ака жавоб бериб турди. Мана шунинг ўзи ҳам катта фазилат. Машҳур қўшиқда куйланганидек... “менинг кимлигимни эл билса бўлди”... Қутлуғ Ваҳобовга ўзи таҳсил олган А. Навоий номли мактабда ўтган шоирнинг 575 йиллигига бағишланган тадбирга ҳомийлик қилгани учун шаҳар ҳокимлиги, маданият бўлими томонидан фахрий ёрлиқлар тақдим этилган эди. Вилоят делегацияси аъзолари иштирокида газетамизнинг доимий обуначиси, ҳимматли тадбиркор Қутлуғ Ваҳобовга «Өнегелі азамат» кўкрак нишонини Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси Дониш Маннотов зўр тантана билан тақдим этди. (тасвирда) Мукофот қутлуғ бўлсин, Қутлуғ ака. 

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-08-14, 19:51 230
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.