26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бунёдкор аҳли унвонларим бор...

Қурувчилар байрами Кўргазма марказида нишонланди

Вилоятимиз марказидаги “Кўргазма маркази”да қурувчилар кунига бағишланган тадбир ўтди. Унда иштирок этган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев бутун умрини қурилиш, бинокорлик ишларига бахшида этиб,  ҳурмат-иззат қозонган таниқли қурувчилар, вилоятимиз маркази ва туманларида қурилиш ишларини юритаётган нуфузли корхоналар, компания раҳбарларини касбий байрам билан табриклади ва кўргазма залига қўйилган маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари кўргазмаси билан танишди.

Кўргазмани томоша қилар экан, Шим­кент шаҳридаги  кўпқаватли  бинолар, уй-жой мажмуаларининг  маҳорат билан ишланган макетларига, шунингдек, кера­могранит плиткалар ишлаб чиқарувчи “Зерде Керамик” МЧБ, Қозоғистонда ягона ойна ва ойна маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи замонавий “Фирма Дана” МЧБ, иссиқлик энергиясини сақлайдиган кўпқаватли девор блоклар ишлаб чи­қа­рувчи “Нұрли ел құрылыс” МЧБ, “ТрубМашХолдинг”, “Алтын Тастак-Отау строй” МЧБ, “Стандарт Цемент” МЧБ бошқа қатор корхоналарнинг замонавий маҳсулотлари, уй жиҳозлари, рангли ғишт ва черепицалар, йўлакчаларга тўшаладиган ранг-баранг плиткаларига юқори баҳо берди.

Минтақа раҳбари вилоятимизнинг гуллаб-яшнаши, мамлакатимизнинг жаҳондаги ривожланган ўттиз давлат қаторига қўшилишида матонатли қу­рувчиларнинг ҳиссалари салмоқли экан­лигига тўхталди. Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз туфайли Шимкент шаҳри бўйига ҳам, энига ҳам ўсяпти. Ҳадемай, республикамиздаги 3-шаҳарга айланади.

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев вилоятимизда қу­ри­лаётган биноларнинг кўркамлиги ва қурилиш сифатининг юқорилигини бир неча бор эътироф этгани фикримизнинг далили, – деди у.

Шундан сўнг, ҳоким 2017 йилда ви­лоятимизда 209та ижтимоий cармоя лойиҳасига 64,9 млрд. тенге ажра­тилгани, ундан 116 иншоот қу­рилиши йил охиригача тугатилиб, фойдаланишга топширилишини маълум қилди. Бунёдкорлик иш­ларига “Нұрлы жол” давлат дастури бўйича миллий жамғармадан 32та мак­таб қурилишига 17,4 млрд. тен­ге ажратилган. Жорий йилда фойдаланишга топшириладиган 19та мактабнинг 5таси (қурилиши 2016 йилда бошланган) 1 сентябрдан ўқувчиларни ўз бағрига олади. 

2017 йилда қурилиши бошлан­ган 226 кўпқаватли, яъни 10879 квартирали уйларнинг йил охи­ригача 115таси фойдаланишга топширилади. Қурилиш соҳасида кўп йиллар меҳнат қилиб, шаҳримиз, вилоятимиз, республикамиздаги бир қатор қурилиш иншоотлари ҳамда турар жой биноларини бунёд этиб, эл назарига тушган ар­доқли бунёдкорлардан: В. Сасюра, А. Ташқараев, В. Хлебов, Ҳ. Муҳиддинов, А. Қурманбаев, Е. Пер­неев каби фахрий қурувчиларнинг ном­лари бирма-бир тилга олиниб, уларга миннатдорчилик билдирилди.

 Шундан сўнг, вилоят ҳокими қурилиш илғорларидан бир гуруҳини Қозоғистон Республикаси Индустрия ва тараққиёт вазирлиги қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалик ишлари қўмитасининг “Құрметті құрылысшы” ва “Құрметті жолшы” кўк­рак нишонлари билан тақдирлади. Қурилиш илғорларидан беш нафарига  вазирликнинг “Алғыс хат”ини, уч нафарига “Фахрий ёрлиқ”ларни, яна беш нафарига вилоят ҳокимининг “Алғыс хат”ини топширди. Барча қурувчиларга соғлик тилаб, Мустақил Қозоғистонимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги бунёдкорлик ишларида муваффақиятлар тилади.

Сўзга чиққан вилоят мас­лаҳати котиби Қайрат Балабиев ҳам байрам иштирокчиларини табриклаб, ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳини вилоят маслаҳатининг Фахрий ёрлиғи ҳамда “Алғыс хат”лари билан тақдирлади.

Тадбир байрам концертига уланиб кетди. 

 

 

Ҳайит Мурод, 2017-08-14, 19:52
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.