26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жасорат унутилмайди

Улуғ Ватан уруши қаҳрамони Р. Исетовнинг номи Туркистондаги мактабга берилди

Буюк Ғалабанинг 72 йиллиги арафасида Туркистон шаҳрининг Иштихат даҳасидаги 20-сонли умумий ўрта мактабга Совет Иттифоқи Қаҳрамони Расул Исетовнинг номи берилди. Мутасадди ташкилотларнинг бу ҳақдаги қарори мамлакатимизнинг марказий расмий нашрларида эълон қилинди.

Таъкидлаш жоиз, Ғалабанинг 72 йиллиги арафасида Туркистондаги уруш қаҳрамонлари, Чўрноқ қишлоқ округидаги Қурбонбой Ирисбеков, Учқайиқ қишлоқ округидаги Абдулла Усеновлар қаторида Расул Исетов номи ҳам абадийлаштирилди. Қаҳрамоннинг ўғли Олимжон Исетов саъй-ҳаракатлари билан Қозоғистондаги энг машҳур усталар томонидан ёдгорлик (бюст) ясалди. У мактаб ҳовлисига ўрнатилди. 

 

Р. Исетовнинг ҳаёти, фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи махсус китоб ҳам унинг ўғли Олимжон томонидан чоп этилиш арафасида. Уруш йилларида кўпмиллатли Совет давлатини немис босқинчиларидан мардларча ҳимоя қилган, хусусан, Украинанинг Закарпатье ҳудудида мислсиз қаҳрамонлик кўрсатиб, юксак унвонга ноил бўлган ҳамюртимизнинг номи абадийлаштирилгани айни кўнгилдаги иш бўлди.

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ., 2017-04-25, 13:50 217
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.