26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
6 ойда 139,1 млрд. тенгелик маҳсулот етиштирилди

Вилоятимизда жорий йилнинг 6 ойида саноат маҳсулотлари ҳажми 371,5 млрд. тенгени ташкил қилди. Қайта ишлаш соҳасида бажарилган ишлар 250,4 млрд. тенгега етди. Шунингдек, вилоятимиздаги хўжаликлар 139,1 млрд. тенгелик қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари етиштирган. Бу ҳақда минтақавий коммуникациялар марказида ўтган матбуот анжуманида иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси раҳбари Арман Сабитов гапириб берди.Вилоят иқтисодиётининг ривожланишига туртки берадиган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми сўнгги ойда 1,1 трлн. тенге бўлди. Бунга асосий ҳиссани саноат, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари қўшди. Умуман олганда, вилоятимизда саноат қайта ишлаш, тоғ-кон, газ соҳаларидан иборат. Сўнгги 6 ойда қайта ишлаш соҳасида 250,4 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Соҳада ўсишга фармацевтика, металлургия, машинасозлик, енгил саноат, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳисобига эришилган.

– Вилоятимизда индустрлаштириш харитасининг иккинчи беш йиллиги доирасида 135та лойиҳани амалга ошириш режаланган. Унинг 17таси жорий йилда ишга туширилади. 17та лойиҳанинг умумий қиймати 37 млрд. тенге. Агар лойиҳалар тўлиқ қувватга кирса, 909та янги иш ўрини очилади, – деди Арман Сабитов.

Минтақада савдо соҳасида ривожланиш сезилмоқда. Сўнгги 6 ойда ички савдо айланмаси 182,3 млрд. тенгени ташкил қилиб, 18 млрд. тенгега ўсди. Ташқи савдо эса 1,1 млрд. АҚШ долларига етди. Экспорт – 468,3 млн. АҚШ долларини, импорт эса 620,6 млн. долларни ташкил қилди. Экспортга, асосан, гўшт, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, металл, машина, енгил саноат маҳсулотлари чиқарилди.

 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-14, 19:58 179
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.