26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эл санъати – эл фахри

Астана шаҳрида ўтаётган ЭКСПО – 2017 кўргазмаси жаҳоннинг 113 мамлакати вакилларини, миллионлаб сайёҳларни ром этишдан ташқари, халқимизни дунёга танитаётгани сир эмас. Улкан кўргазма билан бир вақтда пойтахтимизда элимизнинг иқтидорли ижодкорлари ўз маҳоратини намойиш этишмоқда. Кўчманчилар маданиятини яратган қозоқ халқининг фахри бўлган, бугунгача унутилмай келаётган санъатлардан бири эса чавандозлик ҳисобланади. Бунга оид тадбирлар “Қазанат” отчопарида кўпчиликка намойиш этилди. 

Давлат раҳбари якшанба куни “Астана ЭКСПО – 2017” тадбирлари доирасидаги «Алтын жебе» танга олиш беллашувини томоша қилди. Унда мамлакатимизнинг “отнинг ёлида ўйнайди”ган чавандозлари маҳоратларини кўрсатишди. 

Шундан сўнг мамлакатимиз Президенти Н. Назарбаев отчопар ҳудудида жойлашган “Этноовул” мажмуасини оралади. Элбошига миллий таомлар, минг йиллардан буён амалда бўлган ҳунармандчилик намуналари: олтин-кумуш буюмлар, чарм эгарлар, мусиқа асбоблари кўз-кўз қилинди. Ушбу маскандаги санъаткорлар қозоқ халқининг анъаналари ва урф-одатларини намойиш этишди. 

 

 

Президентнинг матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди., 2017-08-14, 20:02 746
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.