26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эл корига камарбаста инсон

Ҳаётингга кириб келадиган ҳар бир инсон борки, умр йўлингда бежиз пайдо бўлмайди. Баъзиларининг  дунёқараши сенга сабоқ бўлса, баъзиларининг  ҳаёт тарзи  янгича фикрлашга, қадамингни мушоҳада қилишга ундайди, яна бири эса сенга ибрат бўлиб, эзгу ишлари  билан сенда ҳавас  уйғотгани келади.

Улфат ака Бўронов билан фаолият юзасидан ҳамкорлик  қилаётганимга у қадар кўп бўлмасада,  унинг  камтарлиги, кенгфеъллиги, қарор қабул қилишда қатъийлиги даст­лабки онлардаёқ эъти­бо­рингизни жалб этади. Сариоғоч туманига хизмат сафарига борган чо­ғимда туман раҳбарларидан  қаҳ­ра­­монимнинг нафақат ту­ман, балки вилоят миқё­си­да ўтказилаётган тад­бир­­­­­­ларда, хайрия ишларида фаоллик кўрсатаётганига миннатдорчилик билдир­ган­ларига, халқимизнинг оқибатли ўғлони ишларига  барака тилаш­ганига шоҳид бўлганман.

Элнинг  дуоси кўкартиради, бу шубҳасиз. Юртнинг  корига камарбаста бўлиб яшаётган  эл фарзанди  муборак олтмиш ёшни қаршилади. Олтмишнинг остонасидан ҳатлаётган мақо­лам қаҳрамони ҳавас қил­гулик, ҳамюртларига ибратли умр йўлига эга.

Одилжон ака Бўронов ҳам­да Ҳусни Туроб қори қизи хона­донида 1957 йили Тўлебий туманиниг Кўксаёқ  қишлоғида олти нафар ўғилнинг тўр­тинчиси таваллуд топди. Қишлоқдаги ўрта мак­­табни тамомлаб, Армия сафига от­ланди. Хизматни ўтаб қайт­­гач, Тошкентдаги савдо тех­никумига ҳуж­жатларини топ­ширди. Би­лим даргоҳини 1980 йилда му­ваффақиятли та­момлаб, Чимкентдаги 3-сонли ша­ҳар озиқ-овқат савдо таш­килотида дўкон мудири ўрин­босари бўлиб ишлади. Бу даргоҳда уч йил меҳнат қил­гач, тақдир уни Сариоғоч шаҳ­рига етаклади. У ерда ҳам қандолатчилик корхонасига мудир бўлди, дўкон мудирига ўринбосарлик  қилди. 3-сонли ҳамда йирик 1-сонли хўжалик ҳисобидаги умумий овқатланиш корхонасига ди­ректорлик қилди. Туман мат­лубот уюшмасининг раиси ўринбосари бўлди. 

Совет Иттифоқи барҳам топгунга қадар ушбу муас­сасаларда фаолият юритди. Мустақиллик йиллари эса, ўзини тадбиркорликда синаб кўрмоқчи бўлди. Интилишлари, саъй-ҳаракатлари беиз кет­мади. Ишбилармон дои­раларда танила бошланди. “Дастархан” МЧБнинг директори, Сариоғочда бир неча савдо нуқталари ҳамда қаҳвахоналарни ишга тушириб, 100 дан зиёд туман аҳолисини иш билан таъминлаётган  Улфат ака хайрия тадбирлари билан ҳам юртнинг  дуосини оляпти.

1980 йили ҳамқишлоғи Жами­лахон билан оила қуришди. Яратган уларга беш фарзанд ато этди. Ўғиллари – Шуҳрат, Шавкат, Шерзод ота изидан бориб, савдо соҳасини  тан­лашди. Тадбиркорликда, халқ корига ка­марбаста бўлишмоқда. Қиз­лари Комилахон, Гулнозахон фарзандлар тарбиялашмоқда. Улар ҳам ишбилармон, халқ хиз­матида. 14 набиранинг се­вимли буваси  бу йили 60 ёшнинг остонасидан ҳатлади.

Таваллуд айёми арафасида  Улфат ака билан учрашиб, тадбиркорлик сир-асрорлари билан ўртоқлашишини сўрадим.

– Интилганга толеъ ёр деб халқимиз бежиз айтмайди, –дейди суҳбатдошим. – Ҳар иш­ни бошлашдан аввал ният пок бўлиши ва унга эришишда ғайратни аямаслик керак. Умр йўлдошим Жамилахон – ўнг қўлим. Ҳар ишда менга ёрдамчи. Давлатимизда тадбиркорликка катта имкониятлар ярати­лаётган айни паллада, айниқса, ёшлар фойлаланиб қолишга улгуришлари керак. Янги ло­йи­ҳалар асосида фаолият юрит­моқчи бўлганларга эса дав­латимизнинг  махсус дас­тур­лари ҳамда турли мо­лиявий институтларнинг оз фоизли  насиялари улкан ёрдам. Ўз устида изланиш, интилиш ва муҳими,  ҳамюртларингнинг  бандлигини таъминлашга ҳисса қўшишинг янада зал­ворли режалар тузиш имко­нини беради. Албатта, бунда турли таҳдидлар, мо­лиявий йўқотишларни ҳам эъти­бордан четда қолдирмаслик керак. Юртимизда ўтаётган ЭКС­ПО-2017 кўргазмаси ҳам иш­би­лармонларга янги имкони­ятларни тақдим этмоқда. Инновация, фан ютуқлари на­мойиш этилаётган кўргазма янги лойиҳаларга замин яра­тиши, янги ғоялар амалга оши­рилишига сабаб бўлиши мумкин. Тижоратга имкониятлар яратиб бераётган Элбошининг  оқилона сиёсати янги ташаб­буслар устида ғайрат билан ишлашга ундайди.

Сариоғоч тумани ҳоким­лиги, туман, вилоят ўз­бек эт­­номаданият бирлаш­мала­рининг хайрия тад­бирларида фаоллик кўрса­таётган  Улфат акага соғлик-саломатлик, ишларида зафарлар, баракали умр тилай­­­­ман. Жамила опа билан бир­галикда набиралар камолини, кексалик ҳузурини кўриш насиб этсин.

 

 

Тасвирда: У. Бўронов оиласи даврасида.

 

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2017-08-16, 19:27 654
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.