26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Ҳаёт чорраҳалари»даги шоир

Султонработ қишлоқ ўз­бек этномаданият маркази раиси Анормат УСМОНОВ (Анор­­­­­мат ЛОЧИН)нинг «Ҳаёт чор­ра­ҳа­лари» номли илк китоби нашрдан  чиқди. 

Шеърий тўплам кенг оммага  мўлжалланган бўлиб, унда муал­лифнинг лирик шеърлари, ёд­номалари, бағишловлари ўрин олган. Шоирнинг  Ватанга муҳаббат, халқ корига камарбаста бўлишдек эзгу ниятлар билан суғорилган шеърлари аллақачон ўз мухлисларини топган.

Китобнинг кириш қисмида Анор­мат  Лочин: 

Мақсадим – тиним билмай халқим учун ишласам,

Топган бурда нонимни ҳалол­ликда тишласам,

Умрим ёзи ўтмоқда, куз, қишини қишласам,

Оқил, пок инсонларни ҳамиша олқишласам...

деб ёзади. 

«Лочин бўлгим келади», «Ўйларимга боғландим», «Яшна, Қозо­ғистоним!», «Тянь-Шанга чорлаймиз» каби шеърларида сермаъно фикрлар, ибратли ғоялар ўрин олган. Китобдан,  шунингдек, муаллифнинг қатор ҳикоялари ҳам жой олган. 

Ўйлаймизки, шеърият шайдоларининг китоб жавони яна бир янги рисола билан бойийди.

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-08-16, 19:29 888
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.