26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сермазмун ёзги таътил

Мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунлари Сайрам даҳасидаги 12-сонли спорт мактабининг ёш спортчилари Тошкент шаҳрида ҳамда Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида 2002-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар орасида спортнинг  таэквандо туридан  ўтган Халқаро турнирларда иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб қайтишди.

Тошкентдаги мусобақа­­­лар­да Жавоҳирхон Ис­ло­мов (Ал-Фо­робий номли мактаб ўқувчиси) ва Са­ман­дар Тўламетов (З. Ҳу­санов номли мактаб ўқувчиси)лар ўз вазн тоифаларида ку­муш медаль соҳиби бўлишди, Зиёда Ирисметова ва Самир Абубакировлар (Ю. Сарёмий номли лицей-мактабининг ўқувчилари) эса бронза медалига эга бўлишди.

Сеул шаҳридаги мусоба­қаларда эса ҳамюртимиз Жаво­ҳирхон Исломов Фа­ластин, Саудия Арабистони ҳамда Озар­байжон дав­латлари спорт­чиларини доғда қолдириб, турнир ғолиби бўлди ва олтин медаль билан тақдирланди. Жасурбек Ис­роилов (92-сонли мактаб ўқувчиси) эса Таиланд, Тайпей ва Гонгконг давлатлари  спорт­чилари билан татамига чиқиб, бронза медали соҳиби бўлди. Ёш таэквандочиларни мазкур мусобақаларга спорт мактабининг таниқли устоз-мураббийи, таэквандодан спорт устаси  Мирзафар Мир­жамолов тайёрлаганди.

 

 

И. Тожибоев. Шимкент шаҳри, 2017-08-16, 19:32 197
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.