26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Жолаушы»нинг янги идораси

Вилоят маслаҳатининг депу­тати, ЖҚВ фахрий фуқароси Рахим Та­нир­бергенов қўнғироқ қилиб, «Жолаушы»нинг янги идораси фой­­­даланишга топширилиши муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирга таклиф қилди. Белгиланган куни кўп қа­ватли янги бино олдига етиб бордим. 

Шаҳар оқсоқоллар кенгаши раиси ўринбосари Н. Шарипули, уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши раиси Ж. Қулбайимбетов, ХҚТУ фахрийлар кенгаши раиси Б. Нақипов, фахрий устозлар С. Маматраимов, А. Дада­новлар билан салом-аликдан сўнг Р. Танирбергеновнинг ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида мустақил ташкилот бўлиб шаклланган йўлов­чиларни ташиш корхонаси, бугунги кунда «Жолаушы» МЧБ фаолияти ҳақидаги хотираларини ён дафтаримга қайд этдим. 

– Корхонанинг улкан дарвозаси ўрни ҳамда автомашиналарни текшириб чиқарадиган бетон чуқурлик ўтган асрдан ёргорлик сифатида қолдирилди. Узунлиги 15 метр, баландлиги 3 метрни ташкил этадиган, деворга чи­зилган улкан паннода акс эт­тирилган Мангу эл ғояси, ху­сусан, Туркистондаги Ясса­вий мақбараси, Сирдарё ўза­ни, Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа автодаҳлизи, келаётган ва кетаётган автомашиналар, ўтовларнинг фалсафий маъноси теран, – деди Р. Танирбергенов. 

Шаҳар ҳокими А. Ўсербаев тантанада иштирок этаётган юзлаб туркистонликлар ол­дида «Жолаушы» корхонаси республикада энг арзон баҳо­да йўловчиларни ташиб, намуна бўлаётгани ва амалга оши­рилаётган қатор хайрли ишларини таъкидлаб ўтди. Корхонанинг илғор ходимлари Мақсат Кулимов ва Байқожа Айменовларга шаҳар ҳокимининг Фахрий ёрлиғи тақдим этилди. 

Янги идоранинг замонавий жиҳатлари кўп. Хусусан, Р. Та­нирбергеновнинг таъкидлашича, компьютер усулида бош­­­­қа­риш тизими туфайли яқинда Та­­­­раз шаҳри яқинида рўй берган йўл-транспорт ҳо­ди­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­са­­сида туркистонлик ҳай­дов­­­чиларга қўйилган айбнинг сох­­­­талиги далилланиб, туҳ­мат тасдиқланмади. Бундай за­монавий техникадан фой­да­ланиш келгусида ҳам давом этади. Дастурхон устида та­ниқли санъаткорлар, хусусан Алматидаги Қурманғази номидаги миллий консерваториянинг устози, халқаро танловлар ғолиби Досхан Ўдаманнинг ажойиб қўшиқлари янгради. 

 

 

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-08-16, 19:35 205
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.