26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Энг қуйи баллга грант ажратилган ихтисослар аниқланди

Тест марказининг маълумотига кўра, жорий йилда энг қуйи балл билан “Органик моддаларнинг кимёвий технологияси” факультетида ўқиш мумкин экан. Энг юқори балл билан стоматология ва фармация соҳаларига кирса бўларкан.

Ягона миллий тест марка­зининг директори Рамазан Алим­қулов Қозоғистонда энг юқори ва энг қуйи балл билан қандай мутахас­сисликларни тайёрлаш мумкинлигини айтиб ўтди.

Органик моддаларнинг кимёвий технологияси, ёғочни қайта иш­лаш технологияси ва ёғоч маҳ­сулотлари, материалларни қай­­та ишлаш технологияси му­та­хассисликлари учун 50 баллдан ўтиш балли белгиланди.

Энг юқори балл соғликни сақ­лаш соҳасида бўлиб, ижтимоий соғликни сақлаш – 129 балл, фармация – 130 балл, стоматология – 131, педиатрия – 126 балл, умумий тиббиёт -128 балл.

Юқори баллга танлов эълон, қилинган соҳалар қато­ри­да Ах­борот хавфсизлиги ти­зимлари (126), Халқаро муно­сабатлар (126), Жаҳон иқти­со­диёти (125), Молиячи (124) мутахассисликлари ҳам бор.

Директорнинг фикрича, жорий йил ЯМТда 88595 нафар талаба иштирок этган. Улардан 74517 нафари тест топшириб, ўртача балл кўрсаткичи 80,5 фоизни ташкил қилган. Мураккаб тестда 50416 нафар талаба иштирок этган. Шулардан 21078 нафари ўтиш баллидан юқорисини тўплаган. Мураккаб тестнинг ўртача балл кўрсаткичи 65,7 фоизни ташкил этади. 

 Беш йилда илк маротаба билим гранти ортган. Ўтган йил билан таққослаганда, бака­лав­риатдагилар сони 6230тага кў­пайган. Жами 37932та грант ажратилган. Уларнинг 35082таси биринчи курсга қабулланишга, 2850таси олий ўқув юртларининг  тайёргарлик факультетига юбо­рилган.

Йўналишлар бўйича, мутасадди-вазирликнинг маълумотига кў­ра, 13670та грант техник ва технология ихтисосларига, 8235таси педагогик, 3150таси тиб­биёт, 2682таси қишлоқ хўжалиги ва ветеринарияга ажратилган.

 

 

Интернет маълумотлари асосида Дилбар ЗИЁМАТОВА тайёрлади, 2017-08-16, 19:44 841
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.