26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бор бўлинг, мурувватли инсонлар!

«Мактабга йўл» тадбири республикамизда бу йил ўнинчи маротаба ўтказилмоқда

Қорабулоқ қишлоғидаги Фарҳод Мўминов раҳ­барлик қилаётган Жамбил номли умумий ўрта мак­табда таълим ола­ётган етим, ярим етим, кам таъминланган оила фар­зандлари ҳам ҳомийлар мурувватидан бебаҳра қо­лишмади.

Тадбиркорлар Тоҳиржон Сай­тенов, Нозимбек Аҳмедов ҳамда Қорабулоқ масжиди хо­димлари саховатпешаликлари ила кўпчиликка ўрнак бўларли –  савобли, хайрли тадбирни амалга оширишди. Бундан кич­кинтойлар, жами 43 нафар мактаб ўқувчиларига янги 2017-2018 ўқув йилига мактаб формаси, ўқув қуроллари билан қувонч улашилди.

Тадбиркор, сахий қалб соҳиби Тоҳиржон Шомурод ўғлининг ўзи бу тадбирда 30 ўқувчига шахсий маблағидан 810минг тенге сарфлади.

Тадбиркор Нозимбек Ба­ҳо­дир ўғли ҳам ўз ҳисобидан 10 ўқувчига 150минг тенгелик маблағ сарфлади. Қорабулоқ масжиди ходимлари 50минг тенгелик ўқув қуроллари билан  ёрдам беришди. Бу тадбиркор оғаларимиз ишларига ривож, оиласига бахт-тинчлик, топганига барака тилаб қоламиз.

Мактабимиз ўқувчилар, ўқи­тувчилар жамоаси янги ўқув йилига шай. Ўқувчилар гуллаб-яшнаётган Қозоғистонимизнинг ажойиб, билимдон, рақо­бат­бардош ворислари сифатида, камол топишлари учун барча имкониятлар етарли.

Тадбирни ўтказишда яқиндан ёрдам берган устозлар Н. Су­лай­монова, Н. Муталова ҳам­­да мактаб жамоасига ўз мин­натдорчилигимни билди­раман 

 

 

Ҳусниддин НИШОНҚУЛОВ, Жамбил номли умумий ўрта мактабнинг ижтимоий педагоги., 2017-08-16, 19:47 263
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.