26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Зиёратгоҳ тикланди

Элбошимизнинг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласида: «Мақсадга эришиш учун тафаккуримиз ишимиздан олдинда юриши, яъни ундан аввал янгиланиб туриши ке­рак. Бу сиёсий ва иқтисодий янги­ланишларни тўлдирибгина қўймай, уларнинг ўзагига айла­нади. Маънавий янгиланиш фақат бугун бошланадиган иш эмас.

Биз Мустақиллик даврида ушбу йўналишда бир қанча кўламдор тадбирларни адо этдик. 2004 йили “Маданий мерос” дастури доира­сида Қозоғистон ҳудудидаги та­ри­хий-маданий ёдгорликлар ва иншоотларни янгиладик», дейилган.  

Дарҳақиқат, Давлат раҳбари Н. На­зарбаев ташаббуси билан иш­лаб чиқилган  «Маданий мерос” дастурида белгиланган вазифалар вилоятимизда босқичма-бос­­қич амалга оширилмоқда.Тарихий ёдгорликларга бой бўлган вилоятимиз учун унинг қадри баланд. Зеро, Элбо­шимиз таъкидлаганидай, «Ўтмишни ўр­ган­­­­­­­масдан, келажакни яратиб бўл­майди. Ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмайди. Мен халқимнинг сабоқларга бой тарихи ва азалдан маз­муни бузилмай келаётган миллий урф-одатларини навбатдаги тарақ­қиётнинг мустаҳкам ўзаги қилган ҳолда ҳар бир қадамини шахдам боси­шини, келажакка ишонч билан интилишини хоҳлайман», деб ёзади маънавий янги­ланишга бағишланган мақоласида. 

 У таъкидлаганидай, мустақилликка эришгунимизча, кўп бойликлар талан­ди, шаҳар ва қишлоқлар харобага ай­лантирилди. Бироқ ҳеч қандай қир­ғинлар ва вайронагарчиликлар қанчалик ваҳшийларча амалга оширилмасин, халқимизни ер юзидан супуриб ташлай олмади. Халқимиз ва мамлакатимиз босиб ўтган йўлни, аждодларимиз фаолиятини – тарихимизни чуқур билмай ва теран идрок қилмай туриб, киши маърифатли ҳам, маънавиятли ҳам бўлолмайди. 

Зеро, ўтмиш билан бугуннинг, аждодлар билан авлодларнинг мустаҳ­кам боғланиши бу миллат мангу­лигига кафолатдир. Тарих бундай боғланишда олтин кўприк бўлиб хизмат қилажак. Яхлит олиб қараганда, тарихни халқ яратади. Уни яратишда фаол қатнашган, халқ руҳида, онгида ва қалбида ўзларидан чуқур ва ўчмас из қолдирган тарихий шахслар ҳам халқ фарзандлари бўлганликларига асосланиб шундай демоқдамиз. 

«Маданий мерос» дастури асосида Султонработ қишлоғида қадимий зиёрат­гоҳлардан бири – «Муҳаммад Шариф ота» мақбараси қайта тикланди. 

Маданий-тарихий ўриннинг очилиш маросимида сўзга чиққан қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Анормат Усмонов ҳамқишлоқларини табриклаб, қуйидаги сатрларни  ўқиди:

«Муҳаммад Шариф бобо қабрини 

биз тикладик, 

Руҳи поклари жаннатда бўлсин 

дея тиладик.

Тарих ғилдирагин биз олға 

суриб кетяпмиз, 

Зиёратгоҳларни тиклаб, 

ниятларга етяпмиз». 

 

Тадбиркор Тоҳиржон Исаметов ота­си Ирисмат Ҳожимат ўғлининг ва­сиятига биноан оила аъзолари, ака-укалари, қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси билан ҳамкорликда тиклаган зиёратгоҳнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Тўлебий тумани фахрий фуқароси, туман ўзбек этномаданият бирлашмасининг фахрий раиси Анормат Сартоев Муҳаммад Шариф бобонинг ҳаётига оид кўплаб маълумотлар кел­тирди. 

– Она заминимиз бағридаги моддий ва маънавий мероснинг ҳар бир намунасини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, қайта тиклаш ва таъмирлаш бўйича қилаётган ишларимизни кимгадир намойиш қи­лиш, кўз-кўз этиш учун эмас, аксинча, кела­жагимизни ўйлаб, онгимиз ва қалбимиз даъвати билан амалга оширмоқдамиз. Токи эртага бизнинг ўрнимизга келадиган, биз бошлаган олижаноб ишларни муносиб давом эттиришга қодир бўлган ёшларимиз ана шу бебаҳо маънавий бойликдан баҳ­раманд бўлсин, шу асосда ўзининг кимлиги, қандай буюк зотларнинг авлоди эканлигини англаб етсин, – деди у. – Муҳаммад Шариф ота 12-асрларда яшаган, қишлоғимизга Сайрамдан кўчиб келган. Бир акаси – Мансур ота  Ёрғонлиқда яшаб ўтган, унинг қабри  ҳам ўша қишлоқда.

«Туғилган ер» дастури бўйича қишлоқ­нинг обо­дон­чилиги ва ривожига ҳисса қўшаётган Тоҳиржон Исаметовнинг бу хизмати чин маънодаги  ватанпар­варлик намунаси. Ватанининг қадрига етишни мақсад тутган ҳар бир инсон бундай эзгу ишга ҳисса қўшиши керак, деб ҳисоб­лайман. 

 

 

Отабой РАҲИМҒОЗИЕВ, жамоатчи мухбиримиз., 2017-08-16, 19:49
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.