26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тадбиркорларга бепул хизматлар

Марказий коммуникациялар хизматининг Жанубий Қозоғистон вилоят филиалида вилоят тадбиркорлар палатасининг директори Асқар Абубакиров “Тадбиркорликда харажатларни ёппасига камайтириш” мавзуида брифинг ўтказди.

Директорнинг таъкидлашича, 2015 йилдан бошлаб, ҚР “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатасига тадбиркорлик соҳасида ўз ишини очаётган фуқароларга сервис хизматлари кўрсатиш, шунингдек, уларга бизнесни қўллаш ва ривожлантириш доирасида “Бизнеснинг йўл харитаси – 2020” лойиҳаси бўйича иш юритишда консалтинг хизматини кўрсатиш функциялари киради.

Асқар Абубакировнинг айтишича, энди иш бошлаётган ишбилармонларда узоқ муддатли режа йўқлиги, молиявий хизматни уюштиришдаги хатолар, қаноатлантирмайдиган бухгалтерия ҳисоб-китоблари, бошқарув масалалари, маркетинг ишларининг тўғри йўлга қўйилмагани соҳанинг ривожига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, кўплаб ишбилармонлар фаолиятининг бошиданоқ ишни тўхтатишларига мажбур бўлади. 

Юқоридаги масалаларни инобатга олган ҳолда Тадбиркорлар палатаси “Бизнеснинг йўл харитаси – 2020” дастури доирасида қуйидаги бепул хизматларни тавсия этади:

* солиқ тўлаш бўйича ҳисобот;

* 1С ўрнатиш;

*  сайтлар очиш;

*  шартнома, аризалар, тўсиқлар ва бошқалар;

* бизнес-режа тайёрлаш;

*  давлат хариди учун танлов ҳужжатларини тайёрлаш;

*  ҳисоб-фактуралари, ташқи савдо бўйича шартнома тайёрлаш;

*  иккинчи даражали банклардан насия олиш учун тадбиркорларнинг аризаларини қўллаб-қувватлаш;

*  давлат-хусусий ҳамкорлиги юзасидан маслаҳат бериш.

Хизматлар “Даму” ҲЖ, Жанубий Қозоғистон вилояти Тадбиркорлар палатаси ва унинг туманлардаги бўлимларида кўрсатилади.

2015 йилдан бугунги кунгача кичик ва ўрта тадбиркорлик соҳасининг 13086 вакилига бепул хизмат кўрсатилди. 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-16, 19:52 184
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.